Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (31-дарс)

13:00 / 03.05.2019 3603 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

174. Мужоҳиддан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Амрнинг аҳлида қўй сўйилди. У келиб: «Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингизми? Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Жаброил менга қўшнининг ҳаққи ҳақида шу қадар тавсия қилдики, ҳатто уни мерос оладиган қилса керак, деб ўйлаб қолдим», деганларини эшитганман», деди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

* * *

175. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий бола хизмат қилиб юрар эди. У бемор бўлиб қолди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар ва: «Мусулмон бўл», дедилар. Шунда у мусулмон бўлди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

176. Абдурроҳман ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади:

«Саҳл ибн Ҳунайф ва Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳумо Қодисияда ўтиришган эди. Икковларининг олдидан бир жанозани олиб ўтишди. Шунда улар ўринларидан туришди. Уларга: «У шу ерлик аҳолидан», дейишди. (Яъни, аҳли зиммадан). Шунда иккиси айтди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан жаноза ўтганида ўринларидан турдилар. Шунда у зотга: «Бу – яҳудийнинг жанозаси», дейишди. У зот: «У жон эмасми?» дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

177. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Баъзи урушларда ўлдирилган аёл киши ҳам учради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни ва болаларни қатл қилишдан қайтардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

178. Рабоҳ ибн Робийъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотда эдик. У зот одамларнинг бир нарса устида тўпланиб туришганини кўрдилар. Одам юбориб: «Қара-чи, анавилар нимага тўпланишибди?» дедилар. У келиб: «Ўлдирилган аёлга», деди. Шунда у зот: «У жанг қилмас эди-ку!» дедилар. Олдинда Холид ибн Валид борар эди. У зот одам юбориб: «Холидга айт: аёл кишини ва мардикорни зинҳор ўлдирманглар!» дедилар».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

 «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларни ҳар намоздан олдин давоми...

4496 14:04 / 31.01.2020
372. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам бор эди, мен ундан кўра уйи масжиддан узоқроқ кишини билмайман. У намозга бехато келарди. Шунда унга давоми...

902 19:00 / 17 февраль
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган гўштимизни еса, бас, ўша Аллоҳнинг давоми...

2261 13:35 / 26.07.2020
743. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қалбида зарра оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди,, дедилар,. давоми...

2013 19:00 / 22.07.2022