Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

«Ақийдатут-Таҳовия»нинг шарҳлари | Ақийда дарслари (261-дарс)

19:00 / 22 январь 1022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ақийдатут-Таҳовия»ни кўпгина улуғ уламолар шарҳ қилганлар. «Кашфуз-Зунун» китоби соҳиби улардан еттитасини санаб ўтган. Уларнинг барчалари ҳанафий мазҳабида бўлишган.

1. Али ибн Али ибн Муҳаммад ибн Абул Изз Ҳанафий. У киши ҳақида ҳозиргина гапириб ўтдик. Бу шарҳ «Аллоҳга ҳамд бўлсин. Биз Ундангина ёрдам сўраймиз. Ундангина мағфират сўраймиз», деб бошланади. Бу шарҳ энг гўзал, энг осон, энг мукаммал, тадқиқот борасида энг жамловчи ва услуб тарафидан энг манфаатли шарҳлардандир.

2. Маҳмуд ибн Аҳмад Ҳанафий Қуннавий шарҳи. У ҳижрий 770 санада вафот этган. У киши шарҳини «Комил сомадийяти ила ягона бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб бошлаган.

3. Ҳанафий фақиҳи Мавло Абу Абдуллоҳ Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Абу Исҳоқ. У ўз шарҳини: «Бизни ушбу динга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб бошлаган.

4. Шужоъиддин Ҳибатуллоҳ Туркистоний (ҳижрий 736 санада вафот этган.)

5. Нажмиддин ибн Бакрийс (туркча шарҳ) ҳижрий 952 санада вафот этган.)

6. Қози Сирожиддин Умар ибн Исҳоқ Ҳиндий Ҳанафий (ҳижрий 733 санада вафот этган.)

7. Мавло Кофий Ҳасан Буснавий Ақхисорий (ҳижрий 1025 санада вафот этган.)

8. Шайх Маҳмуд Тарозий Фарғоний Маданий назм қилган ва «Ан-Назмул Ҳовий ли Ақийдатит-Таҳовий» деб номлаган (ҳижрий 1412 санада вафот этган.)

9. Ҳамасрлардан Муҳаммад Анвар Бадахшоний мадрасаларнинг бошланғич ва санавий (битирувчи) ўқувчилари учун шарҳ қилган. Аллоҳ бу кишидан қабул қилиб, охиратига захира қилсин.

Катта шайхлар «ақийдатут-таҳовия» ҳақида

1. Ўз асрининг алломаси, улуғ муҳаддис Саййид Муҳаммад Юсуф Баннурий раҳматуллоҳи алайҳи «Ан-Назмул Ҳовий ли Ақийдатит Таҳовий»га ёзган тақризларида:

«Имом Таҳовийнинг «Ақийда»си ҳанафий имомларимизнинг ақоидлари бўйича энг собит нарсадир. Ўз асрининг имоми шайхимиз муҳаддис Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳи бу китобни ҳанафийлар ақоиди бўйича ёзилган бошқа китоблардан, ҳаттоки имом Абу Ҳанифа имлоси ила Абу Мутийъ Балхий томонидан ёзилган «Фиқҳул Акбар»дан ҳам афзал кўрар эдилар», деганлар.

2. Покистоннинг муфтий аъзами, Аллома муфтий Муҳаммад Шафийъ раҳматуллоҳи алайҳи «Ан-Назмул Ҳовий»га ёзган тақризларида шундай деганлар:

«Илм эгалари учун «Ақийдатут-Таҳовия»нинг қадри сир эмас. Бу китобда Аҳли сунна вал жамоанинг ақийдаси, умматнинг устунлари бўлмиш саҳобаи киромлар ва тобеъинлар розияллоҳу анҳум қандай эътиқод қилган бўлсалар, шундай жамланган. Бу китоб ушбу бобда тегишли барча нарсани қисқа ва мухтасар қилиб ўз ичига олган. Ҳар бир толиби илм ёд олишига лойиқ нарсадир».

3. Улуғ адиб ва катта тарихчи устоз Абул Ҳасан Али Ҳасаний Надавий «Ан-Назмул Ҳовий»га тақриз ёзган бўлиб, унда жумладан шундай деган:

«Имом Таҳовийнинг ақийдаси салафи солиҳларнинг ақийдасини маҳкам тутган уламолар фаҳмлаш, шарҳлаш ва ўқитишга қаттиқ бел боғлашган матнларнинг энг яхшисидир. Шунинг учун ҳам ҳозирги асрда Саудия Арабистони ва бошқа юртларда ўқув қўлланма сифатида айни шу китоб ихтиёр қилинган».

«Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу умумий сарлавҳа остида ваҳий, набийлик, расуллик ва уларга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади.Ваҳий нима.Ваҳий,нинг луғатдаги маъноси .махфийлик, ва давоми...

2450 17:58 / 23.10.2018
1. Савол Худонинг борлигига далил нимаЖавоб 1. Худога ишониш инсоннинг фитрати туғма мойилликлари ва хусусиятларида бордир. Ҳозирги позитив ва ижтимоий илмфан давоми...

4459 18:05 / 01.11.2018
Баъзи бир аҳли бидъатлар .Ўтган одамга дуонинг ҳам ва бошқа бирор нарсанинг ҳам савоби етмайди,, деганлар. Уларнинг бу гаплари аввалги дарсимизда Қуръон ва давоми...

2404 19:00 / 29.11.2021
МуҳаддисларИсмСанаИловаИбн Ҳиббонҳ. 354м. 965.АлСиқот, ва .Саҳиҳу Ибн Ҳиббон, муаллифи.Дорақутнийҳ. 385м. 995.АсСунанулмаъруф, номи билан машҳур .Китабулъилалилваридати давоми...

1833 14:30 / 27.08.2021