Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (232-дарс) Қайта тирилиш ва ҳашр

19:00 / 12.06.2023 1559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон одам қиёмат куни дунёдан ўтган ҳамма одамлар ўз жасадларига қайта эга бўлиб, қайта тирилишига жазм билан эътиқод қилмоғи керак. Зинҳор ва зинҳор, одам ўлиб, жасади тупроққа қоришиб, ўтда куйиб ёки ҳайвонларга ем бўлиб кетгандан кейин қандай қилиб тирилар экан, деган хаёлга бормаслиги лозим.

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ

«Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган музғадан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни гўдак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада ночор умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки унга сув туширсак, у сесканади ва кўпчийди ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстиради» (5-оят).

Одамнинг табиати қизиқ, қайта тирилиш, савол-жавоб, ҳисоб-китоб, жазо-мукофот ҳақида гап кетса, ўйламай-нетмай, дарҳол шубҳа қилишга тушади. Бу ҳақиқатни атрофлича тафаккур этмасдан туриб, инкор этади.

Аммо холисона ўйлаб кўрса, бундай қилмаган бўлар эди. Ўзининг аслига бир қараб кўрса, қайта тирилиш ҳеч гап эмаслигини тушуниб етарди.

Бу оятда мазкур масала батафсил муолажа қилинмоқда. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига хитоб қилиб:

«Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз», билиб қўйингки, «сизларни тупроқдан» яратдик, демоқда.

Сизнинг отангиз Одамни тупроқдан яратганмиз. Инсонни қуруқ тупроқдан яратган Зот ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?! Инсонни йўқдан бор қилган ва унга жон берган Зот бор инсонни қайта тирилтириб, ўзи олган жонни қайта кирита олмайдими?!

«...сўнгра нутфадан...» яратдик.

Инсон йўқ эди. У отасининг нутфа-спермасидан дунёга келди. Бу манийда минглаб ҳайвон уруғлари бўлади. Улардан фақат биттасигина онанинг тухумига урчийди. Бошқалари беҳуда йўқ бўлиб кетади. Оддий кўзга кўринмас ушбу маний ҳайвончалар билан баркамол инсон орасида қанча фарқ бор?! Ана шу заррадан одам яратган Холиқ Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?!

«...сўнгра алақадан...»

Араб тилида «алақа» деб, аслида зулукка айтилади. Яқингача алақани «қотган лахта қон» деб айтиб келинган. Аммо илм ривожланиб, бачадондаги ҳомиланинг турли жараёнларини суратга олиш имкони туғилди. Шунда Қуръони Каримда «алақа» деб номланган босқичдаги ҳомила зулукдек бачадонга ёпишиб туриши маълум бўлди. Алақанинг сурати ҳақиқий зулук билан солиштирилса, уларни фарқлаб бўлмайди.

Хўш, ўша зулукка ўхшаш қотган лахта қон билан инсон орасида қанча фарқ бор? Мазкур қонни бирор кишига кўрсатиб, «Келажакда мана шу сенга ўхшаган одам бўлади», деса, ким ишонади? Лекин Аллоҳ таоло шуни қилади. Ана ўша ишни қилиб, бир парча алақа қондан одам яратган Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?!

«...сўнгра битган-битмаган музғадан...»

Ҳомила ривожланиб, алақа-зулук шаклидан бир парча чайналган гўшт ҳолига ўтади. Ана ўшанда унга шакл киради. Шакл кирса, битган бўлади. Шакл кирмаса, битмаган бўлади, бачадондан тушиб кетади. Ҳеч ким уни эсламайди ҳам. Энди, ўша бир парча чайналган гўштга ўхшаш нарса билан инсон орасида қанча фарқ борлигини бир ўйлаб кўрайлик. Ўша гўштдан инсон яратган Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?!

(Давоми бор)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Калом масаласида айтилган гаплар ўнтага етади. Уларнинг ҳаммасини зикр қилиб, гапни чўзиб ўтирмаймиз. Фақат Аҳли сунна вал жамоанинг ақийдасини зикр қилиш ила давоми...

5210 11:00 / 18.03.2019
бешинчи мақола .Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринга Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми, 6364оятлар. Инсон ва ҳайвон фойдаланадиган ўсимликни олиб давоми...

3429 21:00 / 01.03.2021
Азиз ўқувчилар Аллоҳ таолонинг фазли ила ақийда дарслари туркумида .Сунний ақийдалар, китоби асосида тайёрланган мақолалар ўз ниҳоясига етди. Мазкур рукннинг давоми...

950 19:00 / 09 январь
Жаннатга етишиш қийинми Иймони сустларга ndash ҳа, аммо, Аллоҳ таолонинг розилигига интилувчилар учун бу йўл осон.Ҳаммаси оламни англашга боғлиқ. Илмга интилувчи давоми...

7130 18:00 / 28.08.2017