Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳга иймон ва унинг тавҳиди | Ақийда дарслари (266-дарс)

19:00 / 26 февраль 844 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

نَقُولُ فِي تَوْحِيدِ اللهِ مُعْتَقِدِينَ بِتَوْفِيقِ اللهِ:

إِنَّ اللهَ وَاحِدٌ لَا شَرِيكَ لَهُ.

 

Аллоҳнинг тавфиқи билан Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида эътиқод қилиб айтамизки:

1. «Албатта, Аллоҳ бирдир, Унинг шериги йўқдир».

Биринчи бошлайдиган нарсамиз Аллоҳ таолога Унинг исмлари, сифатлари билан иймон келтиришдир. Ҳамда Унинг ҳамма аҳкомларини қабул қилиб, уларга бўйсунишимизни изҳор қилишдир.

Аллоҳга иймон масаласи икки босқичга бўлинади.

Биринчиси: Аллоҳ таолонинг азалий ва абадий мавжудлигига иймон келтириш.

Иккинчиси: Аллоҳ таолонинг Ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам, исмларида ҳам, ишларида ҳам, ҳукмларида ҳам ёлғизлиги, шериги йўқлигига иймон келтириш. Худди Аллоҳнинг Ўз сўзида:

ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ

 

«Унинг шериги йўқ. Мана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг биринчисиман», дейилганидек (Анъом сураси, 163-оят).

Рубубият ва улуҳият тавҳиди исмлар ва сифатлар тавҳидига киритилгандир. Бу иккисининг ақоид китобларида сифатлар тавҳидидан кейин зикр қилиниши бирор нарса ҳақида умумий равишда сўз юритилганидан сўнг муҳимлиги сабабли алоҳида айтиб ўтиш маъносидадир. Бошқа сифатлар тавҳиди заруриймаслигидан эмас, шунга эътибор берилсин.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 9оятида .Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг,, деб туриб, кейинги оятда .Албатта, давоми...

969 20:23 / 11.12.2023
Мўминмусулмонлар жин деб аталувчи махлуқотлар борлигига иймон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг давоми...

23102 22:37 / 02.12.2016
islom.uz middot 013 Оғзаки маълумотни текшириш1 Энди худди шу соҳада мусулмонлар нима қилишини ўрганиб чиқайлик. Аввало, мусулмонлар .Агар хабар нақл қиладиган давоми...

2927 13:08 / 19.10.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин халифаликни биринчи навбатда барча умматдан афзалликлари ва муқаддамликлари учун Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу давоми...

16592 22:49 / 02.12.2016