Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Арш | Ақийда дарслари (247-дарс)

19:00 / 03.10.2023 1150 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда ва ҳадиси шарифларда зикр этилган ҳақиқат сифатида Аршга иймон келтирмоғимиз вожиб. Унинг ҳақида фақат оят ва ҳадисларда зикр қилинган нарсадан нарига ўтмаганимиз яхши. Шу билан бирга, уламоларимиз зикр қилган маълумотларни ўрганиб ҳам қўямиз.

Ақоид илми уламолари келтиришларича, оят ва ҳадисларда келган васфларга биноан, Арш – оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб турадилар. У худди олам устидаги қуббага ўхшайди. У махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг Аршга эҳтиёжи йўқ. Балки уни Ўзи билган ҳикмат учун яратгандир.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ

«Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган, кечани кундузга қоплаб, – у уни шошилиб қувлайди – (яратган) Аллоҳдир» (54-оят).

Ислом ақийдасига кўра, Аллоҳ таоло ўхшаши йўқ Зотдир. Зотининг, сифатининг, амалларининг ҳам монанди йўқ. Ким Уни бирор нарсага қиёслашга уринса, кофир бўлади. Шу боисдан, ушбу оятда келган ва Аллоҳга нисбат берилган ҳодисалар, оятда келганидек, Аллоҳнинг Ўзига хос равишда бўлган, деб тушунилади. Уларни бирор нарсага қиёслашга уриниш айни гуноҳ. Нега, нима учун, деб сўраш ҳам мумкин эмас.

«Осмонлару ерни олти кунда яратган».

Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратгани ҳақ. Аммо қандай усулда яратганини билмаймиз. Демак, ўзига хос бўлган яратиш тадбири билан яратган.

Уларни олти кунда бунёд этганлиги ҳам ҳақ. Аммо бу кунлар қандай кунлар эканини билмаймиз. Билишга имконимиз йўқ. Бу кунлар ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлган кунлардир.

«Сўнгра Аршга истиво қилган».

Аллоҳ таоло Аршга истиво қилгани ҳам ҳақ. Аммо истивонинг қандайлигини билмаймиз. Бу ҳақда сўраб-суриштирмаймиз ҳам. Ўтган салафи солиҳларимиз бундай масалаларни қўзғаганларни бидъатчи, бузғунчи, фитнакаш деб атаганлар ва баъзиларини жазолашга ҳукм қилганлар.

Қуръони Каримда шу маънода бир қанча ояти карималар келиши эътиборидан ушбу жумла ҳақида ҳар бир мусулмон билиши лозим бўлган баъзи маълумотларни келтириш мақсадга мувофиқдир.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Энди қиёматнинг кичик аломатлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Шу билан бирга, ушбу аломатлардан баъзиларини қиёматнинг катта аломатларидан санаган давоми...

1994 19:00 / 01.05.2023
Биз юқорида Аллоҳ таолонинг нақлий ва ақлий далиллар билан собит бўлган бир қанча сифатларини ўрганиб чиқдик. Ана ўша сифатларга иймон келтириш лозим ва давоми...

3864 23:12 / 02.12.2016
. ,. . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир халифа давоми...

2083 19:00 / 25.04.2023
.Арш, луғатда подшоҳнинг тахтини англатади. Аллоҳ таоло Қуръонда Сабаъ маликаси ҳақида .Унинг катта арши бор, деган, яъни унинг тахти бор Намл сураси, 23оят.Қуръон давоми...

6827 16:03 / 23.03.2020