Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (19-дарс). Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари (давоми)

12:30 / 04.02.2019 5323 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

34. Азийм.

Ақл тасаввур қила олмайдиган даражада азаматли ва улуғ.

35. Ғафур.

Кўп мағфират қилувчи.

36. Шакур.

Оз амал учун кўп савоб берувчи.

37. Алий.

Мартабаси олийликда бениҳоя.

38. Кабийр.

Ҳар бир нарсадан катта.

39. Ҳафийз.

Ҳар бир нарсани комил муҳофаза қилувчи.

40. Муқийт.

Барча моддий ва руҳий қутларни яратувчи.

41. Ҳасийб.

Кифоя қилувчи. Қиёмат куни бандаларнинг ҳисобини қилувчи.

42. Жалийл.

Сифатларида улуғликка эга бўлган зот.

43. Карийм.

Биров сўрамаса ҳам, бирор нарсанинг эвазига бўлмаса ҳам, нарсаларни кўплаб ато қилувчи. Лутф билан итоб қилувчи. Қарама-қаршиликлардан пок бўлган. Карамли ишлар ва хислатлар соҳиби.

44. Роқийб.

Ҳеч бир заррани ҳам қўймай муроқаба қилиб турувчи.

45. Мужийб.

Дуоларни ижобат қилувчи.

46. Восиъ.

Кенг – ҳамма нарсани кенг илми ила қамраб олган. Барчани кенг раҳмати ила қамраб олган.

47. Ҳакийм.

Ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи.

48. Вадуд.

Барчага барча яхшиликни раво кўрувчи.

49. Мажийд.

Шон-шарафи ҳамда қадри баланд ва чексиз.

50. Боъис.

Юборувчи: халқларга набийлар юборувчи, кишиларга ҳиммат юборувчи. Ўликларни қайта тирилтирувчи.

51. Шаҳийд.

Ҳар бир нарсага ҳозиру нозир. Барчага шоҳидлик берувчи.

52. Ҳақ.

Ўзгармас собит Зот. Ҳақни юзага чиқарувчи Зот.

53. Вакийл.

Барчанинг иши, тақдири унга ишониб топширилган ва бунга лойиқ ягона Зот.

54. Қовий.

Қувватли Зот. Тенгсиз қувватга эга.

55. Матийн.

Матонатли Зот. Матонатда тенги йўқ Зот.

56. Валий.

Муҳаббат қилувчи, нусрат берувчи ва халқининг ишини юритувчи Зот.

57. Ҳамийд.

Барча мақтовлар ила мақталган Зот.

58. Муҳсий.

Барча нарсанинг ҳисобини олган Зот.

59. Мубдиъ.

Барча нарсаларни аввал бошдан бор қилган Зот.

60. Муъийд.

Йўқ бўлган нарсаларни яна қайтадан бор қилувчи.

61. Муҳйий.

Тирилтирувчи. У Зот ўликларни тирилтирувчидир ва бу исмга уларни тирилтиришдан олдин сазовордир. Аллоҳ таоло бандаларини ўлик бўлганларидан кейин жон киритиб, тирик қилгани сабабли «тирилтирувчи» деб аталганидек, уларни халқ қилишидан, уларга ҳаёт беришидан олдин ҳам «тирилтирувчи» дейилаверади. Худди халойиқни халқ қилишидан олдин Холиқ бўлганидек. Бас, шундан маълум бўладики, тирилтириш сифати Аллоҳ таоло учун тирилтиришдан олдин ҳам собитдир.

62. Мумийт.

Ўлдирувчи. Барча жонзотларнинг жонини олувчи.

63. Ҳайй.

Тирик. У тирикдир, ўлмас. Яъни Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, қачондир йўқ бўлган эмас.

Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаётига ўхшамайди.

64. Қайюм.

Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.

Аллоҳнинг «қайюм»лик сифатининг маъноси, Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи эканлиги ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир. Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

65. Важид.

Топувчи. Хоҳлаган нарсасини топувчи. Бу ишда биров Уни тўса олмайди.

66. Мажид.

Мажду шараф, улуғворлик соҳиби бўлган Зот.

(давоми бор)

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарни бир гуруҳ отлиқлар ичида отаси ила қасам ичаётганини билиб қолдилар. давоми...

4640 23:51 / 02.12.2016
Уламоларимиз .Ислом мусулмонлар жамоаси ҳаққидир, иймон Аллоҳ таолонинг ҳаққидир,, дейдилар. Иймон қалбга боғлиқ ҳақиқат бўлиб, унинг ҳақиқатидан ёлғиз Аллоҳ давоми...

1286 19:00 / 21.11.2023
Баъзи бир аҳли бидъатлар .Ўтган одамга дуонинг ҳам ва бошқа бирор нарсанинг ҳам савоби етмайди,, деганлар. Уларнинг бу гаплари аввалги дарсимизда Қуръон ва давоми...

2378 19:00 / 29.11.2021
Мўминмусулмон киши қиёмат куни тарози бўлишига ва унда ҳар бир одамнинг бу дунёда қилган амаллари ўта аниқлик билан тортилишига жазм ила эътиқод қилмоғи лозим. давоми...

1800 19:00 / 24.07.2023
Аудиолар

120148 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41810 14:35 / 11.08.2021