Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (93-дарс). Ҳовузга, шафоатга ва Одам зурриёдидан мийсоқ олишга иймон

13:02 / 06.07.2020 3154 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга умматларини қутқариш учун икром қилиб берган ҳовуз ҳақдир.

Шарҳ: Ҳовузнинг сифатида келган ҳадислардан қуйидагилар фаҳмланади:

Албатта, у улкан бир ҳовуздир. Мукаррам ҳавзадир.  сутдан оқ, қордан совуқ, асалдан ширин ва мушки анбардан хушбўй бўлган Кавсар анҳоридан жаннат шароби оқиб келади. У жуда ҳам кенгдир. Эни билан бўйи тенгдир. Бурчакларидан ҳар бирининг ораси бир ойлик йўлдир.

Имом Термизий ривоят қилган ва ҳасан деган ҳадисда:

«Ҳар бир пайғамбарнинг ҳовузи бордир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳовузлари энг катта, энг ширин ва энг кўп одам келадиганидир», дейилган. Аллоҳ таоло Ўз фазли-карами ила бизларни ҳам ўшалардан қилсин!

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

«Албатта, Биз сенга кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг ўзининг орқаси кесик» (Кавсар сураси, 1-3-оятлар).

Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Менинг ҳовзимнинг миқдори Айладан Яманнинг Санъоси қадардир. Унда осмондаги юлдузлар сонича идишлар бордир», деган ҳадислари.

(Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган)

Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Асҳобларимдан бир қанча одамлар ҳузуримга, ҳовузга келадилар. Уларни таниганимда, улар мендан узоқлаштириладилар. Мен: «Асҳобларим?» дейман. Шунда У Зот: «Сендан кейин нималар қилганларини билмайсан», дейди» деган сўзлари.

(Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.)

Ҳовуз тўғрисида келган ҳадислар мутавотир даражасига етади. Уларни ўттиздан ортиқ саҳобалар ривоят қилганлар. Шайх Имодуддин ибн Касир ўзининг «Ал-Бидоя ван-Ниҳоя» номли катта тарих китобида ҳаммасини сана

Хабарларда ривоят қилинганидек, (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) улар (умматлари) учун сақлаб қўйган шафоат ҳақдир.

Шарҳ: «Шафоат» луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўрашдир. Кўпинча шафоат мартабаси ва ҳурмати юқори шахснинг ўзидан паст одамнинг тарафини олиб, унга қўшилишига ишлатилади. Қиёматдаги шафоат ҳам шунинг жумласидандир («Ал-Муфрадот фий ғарийбул Қуръон», 263-с.)

Шафоатчи ўзини шафоат қилинадиган шахсга унга ёрдам бериш ва унинг учун бир нарсани сўраш учун қўшади. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳузурида ҳам шафоатчилар гуноҳи кабира эгаларига кўмак берадилар.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Бу сарлавҳадаги гап ихтилофчиларнинг ҳозирча унчалик тарқалмаган гапларидан бири ҳисобланади. Улар ақийда масаласида бир неча ихтилофларни қўзғаганлар, аммо давоми...

4525 05:00 / 07.03.2017
Жаннат ва дўзах инсон етиб борадиган охирги манзиллардир. Инсон улардан бирига етганидан кейин унда абадий қолади. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби эътиқодича, бу икки давоми...

1719 19:00 / 28.08.2023
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлАзизАлАзиз сифатли Аллоҳ барчанинг устидан ғолибдир. Ундан ҳеч нарса ғолиб кела олмайди. Жамики азизлик маъноси Унинг Ўзига хосдир. давоми...

12713 08:19 / 20.04.2017
Имом Ғаззолий эса жисмларни йўқдан бор қилишга қудрати етган Аллоҳ таоло уларни чириганларидан кейин қайта тирилтириши осонроқ эканини давоми...

5019 13:40 / 16.09.2019