Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Оламнинг ўзи Аллоҳнинг борлигига далилдир | Ақийда дарслари (269-дарс)

19:00 / 18 март 853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хулоса қилиб айтганда, олам янги пайдо бўлувчи, яъни йўқ эдию, Аллоҳ уни яратган нарсадир. Бас, шундай экан, у ўзини пайдо қилувчи, йўқдан бор қилувчи, қадимлик сифати ила сифатланган зотга муҳтождир. Ана ўша пайдо қилувчи, йўқдан бор қилувчи зот Аллоҳ таолодир. Бунга Унинг Ўзининг қуйидаги сўзи ишора қилади:

ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир» (Зумар сураси, 62-оят).

Ва яна бошқа сўзи:

ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ

«Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган» (Аъроф сураси, 54-оят).

Бас, кимки оламни қадим деса, Холиқнинг борлигини инкор қилса, кофирдир, Ислом миллатидан чиққандир.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ақоид илмини ўрганмоқчи бўлган ҳар бир толиби илм билиши зарур бўлган тоифалар ndash ўзини илми каломга урган фирқалар қуйидагиларХаворижМусулмонларнинг давоми...

7951 10:46 / 15.10.2018
. ,. . ,. . . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни давоми...

2976 19:15 / 24.05.2022
Ва ҳар бир киши ўзи учун осон нарсани қилади ва ўзи учун халқ қилинган нарсага юзланади. Шарҳ Ҳар бир киши ndash мўмин ҳам, кофир ҳам ўзи учун осон бўлган нарсани давоми...

3947 13:30 / 22.04.2019
937. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам«Бирортангиз ўзига етган зарар туфайли ўлимни орзу қилмасин. Агар ўлим тилашдан давоми...

6327 17:45 / 13.07.2017