Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Дунёвий ишларда зоҳирга биноан ҳукм чиқарилади | Ақийда дарслари (254-дарс)

19:00 / 21.11.2023 1310 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламоларимиз: «Ислом мусулмонлар жамоаси ҳаққидир, иймон Аллоҳ таолонинг ҳаққидир», дейдилар. Иймон қалбга боғлиқ ҳақиқат бўлиб, унинг ҳақиқатидан ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидан бошқа бирорта зот хабардор бўла олмайди. Бу нарса Аллоҳ таолонинг Ўзининг хос ҳаққидир. Иймон бўйича баҳони ҳам, мукофот ёки жазони ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.

Мўмин-мусулмонлар эса зоҳирий аломатларга қараб муомала қиладилар. Уларнинг одамлар ичидаги ҳақиқатни билишга имконлари йўқ ва бу нарса улардан талаб қилинган ҳам эмас.

Бунга имом Бухорий Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни мисол тариқасида келтириш мумкин:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни Жуҳайнанинг ерларидан Ҳурқага юбордилар. Биз уларни тонг чоғида босдик. Мен ансорийлардан бири билан улардан бўлган бир кишига йўлиқдим. Уни ўраб олган эдик, у «Лаа илааҳа иллаллоҳу!» деди. Ансорий тўхтаб қолди, мен эса уни найзам билан қатл қилдим.

Келганимизда бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. У зот: «Эй Усома! «Лаа илааҳа иллаллоҳу», деганидан кейин ҳам уни қатл қилдингми?!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, буни ўлимдан қутулиш учунгина айтди», дедим. У зот ўз гапларини қайта-қайта такрорлайвердилар, такрорлайвердилар, ҳатто «Ўша кунгача мусулмон бўлмаган бўлсайдим», деб орзу қилдим».

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
r . . Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси Ҳониъдан ривоят қилинади .Усмон қачон қабр устига келса, йиғлар, ҳатто соқоллари ҳўл давоми...

2064 19:00 / 06.02.2023
Бу дунёда тўплаган барча нарсасини инсон ўзидан кейин шу дунёда қолдиради. Ҳеч кимса, хаттоки унинг оила аъзолари, қариндошлари, дўстлари ва бу дунёда унинг давоми...

8983 16:31 / 02.08.2017
Оламнинг Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Унинг Расули Муҳаммадга салот ва саломлар бўлсин. У зоти шариф Роббисининг ваҳийсини одамларга етказди, давоми...

32662 17:04 / 08.01.2017
Биз юқорида Аллоҳ таолонинг нақлий ва ақлий далиллар билан собит бўлган бир қанча сифатларини ўрганиб чиқдик. Ана ўша сифатларга иймон келтириш лозим ва давоми...

3864 23:12 / 02.12.2016