Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (147-дарс). Аҳли сунна мавқифи (иккинчи мақола)

18:11 / 16.08.2021 2485 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَّقَامُ إِبْرَاهِيمَ وَمَن دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا وَلِلّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ الله غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ

1. «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Аллоҳ таоло ҳажни иститоъати бор кишиларга фарз қилди. Яъни соғлиги кўтарадиган, моддий имконияти бор ва ҳаж қилиш воситаларига эга бўлганларига фарз қилди.

Ана ўша нарсалардан бирортаси бўлмагани туфайли ҳаж қилмаган одамни Аллоҳ иқобга олмайди.


فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنفِقُوا خَيْرًا لِّأَنفُسِكُمْ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

2. «Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг» (Тағобун сураси, 16-оят).

Аллоҳ таоло инсонга иститоъати, яъни имкони, қудрати етганича тақво қилишни вожиб қилди. Кимда иститоъат бўлмагани учун тақво қила олмаса, гуноҳкор бўлмайди.


فَمَن لَّمْ يَجِدْ فَصِيَامُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ مِن قَبْلِ أَن يَتَمَاسَّا فَمَن لَّمْ يَسْتَطِعْ فَإِطْعَامُ سِتِّينَ مِسْكِينًا ذَلِكَ لِتُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَلِلْكَافِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٌ

3. «Ким қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдирсин» (Мужодала сураси, 4-оят).

4. Аллоҳ таоло мунофиқларнинг


وْ كَانَ عَرَضًا قَرِيبًا وَسَفَرًا قَاصِدًا لاَّتَّبَعُوكَ وَلَكِن بَعُدَتْ عَلَيْهِمُ الشُّقَّةُ وَسَيَحْلِفُونَ بِاللّهِ لَوِ اسْتَطَعْنَا لَخَرَجْنَا مَعَكُمْ يُهْلِكُونَ أَنفُسَهُمْ 
وَاللّهُ يَعْلَمُ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ

 

 «Агар имконимиз бўлганида, албатта сиз билан чиқар эдик», дерлар» деган гапларини келтирган (Тавба сураси, 42-оят).

Ушбу оятлардаги иститоъат – қодир бўлишдан мурод асбобларнинг, воситаларнинг саломат бўлиши ва инсоннинг имкони бўлишидир.

5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имрон ибн Хусойн розияллоҳу анҳуга: «Намозни тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб, унга ҳам қодир бўлмасанг, ёнбошлаб», деганлар.

Бухорий ривоят қилган.

Бу ҳадисдаги иститоъат – қодир бўлиш ҳам асбоб ва воситаларнинг саломат бўлишидир.

Иккинчиси: иш билан бирга бўладиган иститоъат. Бундай иститоъат бир ишни бажариш ила ўз вазифасини адо этиш имкониятидан иборатдир.

 

(Давоми бор)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қиёмат, сўзининг маъноси тик туришдир. Ўша кунда ҳамма гўридан тик туриб, тирилиши учун қиёмат шу ном билан номланган. Қиёматнинг бундан бошқа .ҳисоб куни,, .охират давоми...

1602 19:00 / 10.05.2023
Аллоҳ таоло уларни тоқатлари етадиган нарсадан бошқага таклиф қилмагандир. Улар У зот таклиф қилган нарсагагина тоқат қилурлар. БуndashЛаа ҳавла ва лаа қуввата илла давоми...

3558 23:34 / 02.12.2016
Ҳозирги пайтга келиб дунёда мафкуравий кураш ғоят кескин бир паллага кирди. Ғарб олами Ислом динининг музаффарона юришини тўхтатиб қолиш учун бор имконият ва давоми...

7130 15:56 / 01.12.2016
Имом Aбдуллоҳ ибн Aлавий Ҳаддод ваф. 1132 ўзининг .Найлулмаром шарҳу ақийдатулИслом, асарида шундай дейди.Билингки, Ашъарийларнинг эътиқоддаги мазҳаби ислом давоми...

1989 14:00 / 22.08.2021