Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ароқ ичган одам уни ҳалол деб эътиқод қилса... | Ақийда дарслари (256-дарс)

19:00 / 04.12.2023 1557 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳли сунна ва жамоа айтган хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Мисол учун, ароқ ичган одам уни ҳалол деб эътиқод қилса, кофир бўлади. Ароқни ҳалол деб эътиқод қилмаса-ю, уни ичса, осий бўлади.

Аҳли сунна ва жамоа ҳаммалари гуноҳи кабира қилган мўмин бутунлай миллатдан чиқиб кетадиган кофир бўлмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки куфр иккига эътиқодий куфр ва амалий куфр, бошқача қилиб айтганда, Исломдан чиқарадиган куфр ва мажозий куфрга бўлинади.

Баъзи бир гуноҳларнинг оят ва ҳадисларда «куфр» деб аталиши айнан амалий – мажозий куфрдир.

Агар гуноҳи кабира билан диндан бутунлай чиқадиган бўлса, гуноҳкор муртад бўлиб, уни ўлдириш вожиб бўлар эди. Унинг ҳақида афв қабул қилинмас эди. Қасос ҳам олинмас эди. Зино, ўғрилик, ароқхўрлик ва бировни зинода айблашда ҳадд(шаръий жазо)лар жорий қилинмас эди.

Шариат ҳукмида эса мазкур гуноҳларни қилган одамлар «муртад» деб эмас, «жазога лойиқ жиноятчи» деб топилган. Бизнинг мисолимиздаги ароқхўрга дарра уриш тайин қилинган. Агар ароқ ичган одам диндан чиқиб, кофир бўладиган бўлса, уни муртад сифатида қатл қилиш лозим бўлар эди.

Баъзи гуноҳларни қилганлар диндан чиқадиган даражада кофир бўлмасликларига ояти карималардан далил бор:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ

«Эй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин» (178-оят).

Лекин ояти каримага биноан, одам ўлдирган шахсни қасос учун албатта ўлдириш шарт эмас, балки ўликнинг эгалари кечиб юборса, ўлдирмай қўйиб юборса, ўрнига хун пули олса ҳам бўлади. Бунда ўлик эгаси ҳақини яхшилик билан сўраши лозим, айбдор тараф ҳам уларнинг ҳақини яхшилик билан адо этиши зарур:

«Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин».

Модомики, ўликнинг эгалари мардлик қилиб, жиноятчи қотилни афв этиб, уни ўлдиришни талаб қилмадиларми, охиригача мард бўлиб, хун пулини ҳам уруш-жанжалсиз, яхшиликча, розилик ва мулойимлик билан сўрасинлар. Жиноятчи ёки унинг одамлари ҳам нариги тарафга етган мусибат, жудолик ва қалб жароҳатини унутмай, уларнинг кўнгилларига таскин бериб, ғирромлик қилмай, кечга сурмай, хунни яхшилик билан адо этсин.

Аллоҳ ушбу оятда бировни қасддан ўлдирган одамни иймонлилар жумласидан чиқармади. Балки уни қасос эгасига биродар деб атади.

Агар «Мўмин-мусулмонни ўлдирган одам кофир бўлади», деган ҳадисдаги куфр мажозий бўлмай, Исломдан чиқарадиган куфр бўлганида, одам ўлдирган кишини муртад сифатида албатта ўлдириш керак бўлар эди.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . ,. . Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўз ўғлига шундай деган .Эй ўғлим Сен давоми...

2754 17:00 / 05.07.2021
Қазою қадар масаласи инсон ўз касби учун жавобгар эканини исбот қиларкан, мусулмонларни фақат яхшилик қилишга, барча ёмонликларни тарк этишга биринчи омил бўлиши давоми...

3395 15:30 / 24.05.2021
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида айтади .Сен .Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин,, дегин, 29оят.Яъни .Эй одамлар, давоми...

3674 13:30 / 15.04.2019
. . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масжиднинг шифти хурмо ғўлалари устига ёпилган эди. Набий соллаллоҳу давоми...

2692 19:49 / 31.05.2022