Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Жаннат ва дўзах | Ақийда дарслари (242-дарс)

19:00 / 28.08.2023 1719 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаннат ва дўзах инсон етиб борадиган охирги манзиллардир. Инсон улардан бирига етганидан кейин унда абадий қолади. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби эътиқодича, бу икки нарса моддий бўлиб, улардаги нарсалар ҳам руҳга ва ҳам жисмга оиддир. Улардаги неъматлар ва азоблар ҳам жисмга, ҳам руҳга берилади. Жаннат ва дўзах абадий турадиган нарсалардир. Уларга тушган кишиларнинг қолиши ҳам абадий бўлади. Фақат баъзи осий мўминлар ўз қилмишларига яраша жазони ўтаганларидан кейин дўзахдан жаннатга чиқариладилар.

«Ақийдатут Таҳовийя»да бу ҳақда шундай дейилган:

«Жаннат ва дўзах – иккилари халқ қилингандирлар. Улар абадийдир, йўқ бўлмаслар. Бас, Аллоҳ жаннат ва дўзахни халойиқдан олдин халқ қилгандир».

Аввал жаннат билан танишиб олайлик.

 

Жаннат

 

Жаннатнинг махлуқлигига Қуръондан далиллар:

ﭛ ﭜ ﭝ

 

«(У жаннат) тақводорлар учун тайёрлангандир» (Оли Имрон сураси, 133-оят).

ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ

 

«(У жаннат) Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрлангандир» (Ҳадид сураси, 21-оят).

ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ

«Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди» (Қоф сураси 31-оят).

ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ

 

«Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди. Сидратул мунтаҳа (Ниҳоя дарахти) олдида. Унинг ҳузурида маъво жаннати бор» (Нажм сураси, 13-15-оятлар).

Жаннатнинг халқ қилиб бўлинганига Суннатдан далиллар:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўнгра Жаброил мен билан юриб бориб, Сидратул мунтаҳага етди. Бас, уни мен билмаган ранглар ўраб олди. Сўнгра жаннатга кирдим, қарасам, унинг остонаси луълудан, тупроғи эса мискдан экан», деганлар».

Бухорий ва Муслим Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан биронтангиз ўлган пайтида унга эртаю кеч жойи кўрсатилади. Агар аҳли жаннатдан бўлса, жаннатдан, аҳли дўзахдан бўлса, дўзахдан. Сўнгра: «Аллоҳ қиёмат куни сени қайта тирилтиргунча жойинг шу», дейилади», деганлар».

Бухорий ва Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Баро ибн Озибнинг ҳадисларида жумладан: «Бас, осмондан бир нидо қилувчи «Бандам рост айтди. Унга жаннатдан жой тўшаб беринглар. Унга жаннатдан эшик очиб беринглар!» деб нидо қилади. Ўшанда унга жаннатнинг хушбўй ҳидларидан келади», деганлар.

Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шунингдек, жаннатнинг неъматлари ҳам жасад ва ҳам руҳ учун аталгандир. Баъзи бир тоифалар айтганидек, фақат руҳ учунгина эмас. Бу ҳақиқатни англаш учун Қуръони Каримдаги жаннатни васф қилувчи оятлардан бир-иккитасини ўқишнинг ўзи кифоя қилади.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осмоннинг хабари бўлмиш ваҳийни қабул қилиб олиш, Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни қабул қилиб олиб, кишиларга етказиш ва уни татбиқ қилиш Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

4379 19:00 / 04.04.2022
Ушбу сарлавҳадан беш кунлик ўткинчи дунёни охиратдан устун қўйиш маъноси англанади. Албатта, бу энг ёмон маънавий хасталиклардан бири ҳисобланади. Албатта, бу давоми...

4597 23:52 / 02.12.2016
Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.Яъни жоҳиллар билан муомала қилиш мушкул иш. Улардан давоми...

5597 20:50 / 04.05.2018
Аллоҳнинг каломи Қуръонни қабул қилиб олиб, кишиларга етказиш ва уни татбиқ қилиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг бош мўъжизаларидир.Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ давоми...

4503 15:23 / 03.08.2020