Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (165-дарс). Ваҳий юки

17:00 / 10.01.2022 3001 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ваҳийнинг луғавий маъноси Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига зудлик билан юборган диний кўрсатмасидир.

Ваҳий фаришталар орқали ёки бевосита Аллоҳ таоло билан роз айтиш (гаплашиш) орқали ҳам келиши мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса ваҳий қуйидагича ҳолларда тушган:

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:

1. «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг биринчи келиши ўнгидан келган туш бўлган. Кўрган ҳар бир тушлари уйғоқлик вақтларида ҳам худди тонг ёруғидек келар эди».

2. Фаришта ўзи кўринмай туриб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига керакли хабарни етказар эди.

3. Қўнғироқ чалингандек овоз чиқариб келар эди.

4. Жаброил фаришта Пайғамбаримизга одам шаклида бўлиб кўринар эдилар».

Шу тўғрида «Саҳиҳи Бухорий» китобида қуйидаги ҳадиси шариф келтирилган:

«Ҳорис ибн Ҳишом Пайғамбаримиздан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ваҳий қандай келади?» деб сўради.

Шунда ул жаноб қуйидаги жавобни бердилар:

«Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси менга қийин. У кетгандан кейин ҳамма нарсани мен ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида эса фаришта менга одам шаклида келиб, сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан».

5. Фаришта ўзининг асл шаклида кўринади ва ваҳийни етказади.

6. Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга меърож кечасида намозни фарз қилиш ва шунга ўхшаш баъзи нарсаларни бевосита ваҳий қилган.

Қуръон оятларининг тушиш жараёни ниҳоятда оғир кечарди. Ваҳий тушган пайтда, агар кунлар совуқ бўлса ҳам, Пайғамбар алайҳиссалом терлаб кетардилар, нафас олишлари тезлашарди.

Саҳобалардан Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қиладилар:

«Соним Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига тегиб турган пайтда ваҳий тушиб қолди. Шиддатидан соним ёрилиб кетай деди».

Агар Пайғамбаримиз алайҳиссалом туяда кетаётганларида ваҳий тушиб қолса, оғирликдан туя ҳам юра олмай қолар экан.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади,. Жумҳур мусулмонлар ва бошқа дин аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этиш учун энг кучли давоми...

3100 19:30 / 15.11.2021
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда қилинглар, дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, давоми...

2675 19:00 / 01.08.2022
Даъво ва фаразлар турлича бўлади. Уларни турига қараб, ҳар хил услублар ила текширилади. Агар даъво моддий нарсаларнинг хусусиятига оид бўлса, уни тажриба ўтказиш давоми...

3657 13:01 / 16.11.2020
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳадиси шарифда ҳам баён қилинган ва бу баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. . . . . . Абу давоми...

1193 19:00 / 26.06.2023