Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (75-дарс). Тақдир масаласи

16:05 / 02.03.2020 4872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Аллоҳ таоло бирор расулнинг уммати Унга иймон келтиргандан кейин ўша набийнинг шариати ҳикматлари ҳақида савол берганини айтмаган. Агар шундай қилганларида, расулларига иймон келтирмаган бўлур эдилар.

Далиллар:

ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ

«Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик» (Қамар сураси, 49-оят);

ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ

«Ва ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир» (Фурқон сураси, 2-оят);

ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

«Бу иззатли, билувчи Зотнинг ўлчовидир» (Фуссилат сураси, 12-оят);

ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ

«Агар хоҳласак, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мендан: «Жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб тўлдирурман», деган сўз ҳақ бўлди» (Сажда сураси, 13-оят);

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

«Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кимсаларнинг ҳаммалари иймонга келар эдилар» (Юнус сураси, 99-оят);

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

«Оламларнинг Робби Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар» (Таквир сураси, 29-оят);

ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ

«Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирур ва кимни  хоҳласа, тўғри йўлда (барқарор) қилиб қўядир» (Анъом сураси, 39-оят);

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡﭢﭣﭤ ﭥ

«Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир» (Анъом сураси, 125-оят).

Албатта, бу далиллар банданинг жузъий ихтиёрини рад қилмайди. Балки банданинг ўша жузъий ихтиёри ҳам Аллоҳ таолонинг иродасидан ташқари эмаслигини билдиради.

Ушбу – Аллоҳ таолонинг дўстларидан қалби мунаввар бўлган кимсалар муҳтож бўладиган нарсалар жумласидир. Бу илмда мустаҳкам бўлганлар даражасидир. Чунки илм иккидир. Бири – халойиқдаги мавжуд илм. Иккинчиси – халойиқда йўқ илм. Бас, мавжуд илмни инкор қилиш куфрдир. Йўқ илмни даъво қилиш ҳам куфрдир. Иймон фақатгина мавжуд илмни қабул қилиш ва йўқ илм талабини тарк этиш билан собит бўлади.

Шарҳ: «Ушбу» сўзи шариатда ва эътиқодда амал қилиниши вожиб бўлган мазкур нарсаларга ишорадир.

Муаллифнинг «Бу илмда мустаҳкам бўлганлар даражасидир», дегани Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсаларни умумий ва тафсилий, мусбат ва манфий равишда билишдир.

«Йўқ илм»дан мурод, Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан махфий тутган, уни талаб ва ҳосил қилишдан қайтарган қадар илмидир.

«Мавжуд илм»дан мурод, шариатнинг асли ва фаръига тегишли илмидир.

Бас, кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсалардан бирор нарсани инкор қилса, кофирлардан бўлади. Кимки ғайб илмини даъво қилса, кофирлардан бўлади. Далиллар:

ﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ

«У Зот ғайбни билувчидир. Ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмайди. Магар, Ўзи рози бўлган Расулни (хабардор қилади)» (Жин сураси, 26-27-оятлар);

ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ

«Албатта, Соат (қиёмат) илми  (ёлғиз) Аллоҳ ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ билувчи, хабардордир» (Луқмон сураси, 34-оят).

Бизнинг Аллоҳ таолонинг тақдирини ва махлуқотларидаги ҳикматини билмаслигимиз, ўша ишда тақдир ва ҳикмат йўқдир, дегани эмас. Бизнинг кўзимизга фақат зарарли бўлиб кўринган илон, чаён, сичқон, ҳашарот ва бошқа озор берувчи нарсаларда Аллоҳ таолонинг махфий ҳикмати борлигини идрок қилмайсанми? Ушбу махфийлик ўша нарсаларнинг ёки уларни халқ қилиш ҳикматининг йўқлиги эмас-ку!

(Тамом)

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
23. Абу Зарр Fифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келди. У менга.Умматингдан ким Аллоҳга ҳеч давоми...

8486 21:12 / 22.07.2017
У Зот Ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади, муҳофаза қилади ва афв қилади. Ҳамда Ўз адолати ила хоҳлаган кимсани залолатга кетказади, ёрдамсиз ташлаб қўяди давоми...

4447 17:05 / 16.12.2019
.Қиёмат, сўзининг маъноси тик туришдир. Ўша кунда ҳамма гўридан тик туриб, тирилиши учун қиёмат шу ном билан номланган. Қиёматнинг бундан бошқа .ҳисоб куни,, .охират давоми...

1600 19:00 / 10.05.2023
Ҳар бир жон ўлимни татувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз.Бу дунёда ўлмайдиган жон йўқ. Шоҳ ҳам, гадо ҳам, давоми...

5437 20:01 / 14.03.2018