Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (194-дарс). Аллоҳ таоло инсонни энг яхши ҳолатда яратган

19:00 / 08.08.2022 3331 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Тийн сурасида шундай марҳамат қилади:

لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

«Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик», деган (4-оят).

Аллоҳ инсоннинг жасадини ҳам, ақлини ҳам, руҳини ҳам энг яхши ҳолатда яратгани ҳаммага маълум. Бундан инсон қурт-қумурсқалардан ривожланиб келиб, маймунга, маймундан одамга айлангани каби сафсаталарнинг ёлғон экани келиб чиқади.

Аллоҳ таоло Инфитор сурасида:

يَا أَيُّهَا الْإِنسَانُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ الْكَرِيمِ
الَّذِي خَلَقَكَ فَسَوَّاكَ فَعَدَلَكَ
«Эй инсон! Карамли Роббинг хусусида сени нима алдаб қўйди?! У сени яратди, тўла-тўкис ва мўътадил қилди», деган (6-7-оятлар).

Аллоҳ таоло инсонни тўла-тўкис қилиб яратиши уни нуқсонсиз қилиб, ўзига керак бўлган ҳамма аъзолар билан таъминлаб яратишидир.

Дарҳақиқат, инсоннинг тузилишига, унинг аъзоларига диққат билан назар солган ҳар бир шахс бу маънони дарҳол фаҳмлаб етади.

Бу масалани яхшилаб ўрганган мутахассислар эса инсон вужудида инсон ақли бовар қилмайдиган тўла-тўкислик борлигини тушуниб етиб, Аллоҳга иймон келтирадилар.

Инсоннинг қон айланиши, кўриши, ҳид билиши, фикрлаши, асаби, хотираси ва бошқа томонларини ўрганганлар эса мазкур нарсалардаги тўла-тўкислик ва мутаносибликни кўриб ҳайратга тушади. Шунинг учун ҳам инсонни ўрганиш бўйича АҚШдаги катта илмий марказга қирқ йилдан ортиқ раҳбарлик қилган, дунёнинг энг катта илмий мукофотларини олган киши ҳам «Инсон мажҳулдир»[1] номли китоб ёзди.

Инсоннинг Аллоҳ таоло томонидан мўътадил қомат ва аъзолар ила яратилганлиги ҳақида гапиришнинг ўзи умуман ортиқча иш.

Инсоннинг дунёга келиши ҳақидаги Қуръони Каримда келган маълумотлардан бошқа барча маълумотлар сувнинг устидаги пуфак каби йўқолиб, ўша фикрларнинг соҳиблари қораланиб келмоқда. Илм ривожланган сари инсоннинг пайдо бўлиши ҳақидаги Қуръони Карим ҳақиқатлари яна ҳам таъкидланиб бормоқда.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу улуғ имомнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Тусий Абу Ҳомид Ғаззолий. У киши Тус вилоятининг ҳозирги Машҳад Тобарон номли шаҳарида ҳижрий давоми...

4060 16:00 / 20.08.2019
Аллоҳ таоло .Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли будир остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу тақво қилганларнинг оқибатидир. давоми...

6650 18:27 / 02.12.2016
Савол Баъзилар Мени Худо эмас, отаонам яратдиrdquo, ndash дейди.Жавоб 1. Агар отаоналар фарзанд яратишга қодир бўлганларида эди, дунёда хунук, ногирон ва ёмон одам давоми...

2906 12:07 / 08.11.2018
Аллоҳ таоло .Бас, Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтондан унинг шарридан паноҳ сўрагин,, деган Наҳл сураси, 98оят.Яна бошқа бир оятда .Қуръон давоми...

5909 13:59 / 11.03.2019