Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (170-дарс). «Исмат» ўзи нима?

17:18 / 14.02.2022 4193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар алайҳиссаломларнинг оддий кишилардан ажраб турадиган бирдан-бир сифатлари маъсумликларидир. Яъни, маъсият қилиш, шаҳватларга берилиш, мурувватга футур етказадиган ва инсонлик қадрини кетказадиган нарсалардан четда бўлишларидир.

Пайғамбар алайҳиссаломлар одамларнинг энг гўзал ахлоқлилари, энг пок амал қиладиганлари, энг юраги тозалари ва тасарруфотлари энг тўғриларидирлар.

Пайғамбар алайҳиссаломларнинг маъсумликлари «исмат» тушунчаси асосидадир.

«Исмат» сўзи луғатда «ман қилиш» – «сақлаш» маъносини англатади. «Исмат»нинг шаръий маъноси эса «Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбар ва набийларини гуноҳ ва маъсият ҳамда мункар ва ҳаром ишларни қилишдан сақлашидир».

Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларини хулқий ва жасадий айблардан ҳамда бошқалар нафрат қиладиган касалликлардан ҳам асрагандир. Чунки Аллоҳ таоло одамларни у зотларга эргашишга, иқтидо қилишга ва уларнинг йўлидан юришга амр қилгандир. Пайғамбар алайҳиссаломлар барча башарга яхши ўрнакдирлар. Агар улардан маъсият ва мункар ишлар содир бўлиши жоиз бўлса ёки мазкур нуқсонлардан бирортаси мавжуд бўлса, у нарсалар шариатда бор нарсаларга айланиб қолади. Бу эса мутлақо мумкин эмасдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларини маъсум қилгандир. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларни Ўзининг доимий инояти ила ўрагандир. У Зот Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ

 

«Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан», деган (Тур сураси, 48-оят).

Афсуски, бошқа динларда Пайғамбар алайҳиссаломларга турли гуноҳларни қилганлик нисбатлари берилади.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМуҳайминБу сўз ҳамма нарсани қамраб олувчи деган маънони билдиради. Бу исмнинг маъноси шуки, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларига давоми...

6682 08:18 / 20.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Қурайш мушриклари қадар ҳақида тортишиб келганларида, давоми...

3029 19:24 / 14.06.2021
Имом Ғаззолий эса жисмларни йўқдан бор қилишга қудрати етган Аллоҳ таоло уларни чириганларидан кейин қайта тирилтириши осонроқ эканини давоми...

5035 13:40 / 16.09.2019
. . , . ., . .,. . . ,. . ,. . ,. . ,. . ,. . . Анас розияллоҳу давоми...

3350 19:00 / 19.04.2022