Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (138-дарс). Қадарни инкор қилганлар қиёмат куни оғир аҳволга тушади

19:24 / 14.06.2021 3028 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Қурайш мушриклари қадар ҳақида тортишиб келганларида, «Улар юзтубан дўзахга судраладиган кунларида «Жаҳаннам азобини татиб кўринг! Албатта, Биз ҳар нарсани қадар билан яратдик» ояти нозил бўлди».

Араб мушриклари Аллоҳ таолонинг борлигига ишонганлари билан, Унинг баъзи сифатларига ишонмас, жумладан, қадар масаласига ҳам иймон келтирмас эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом даъватини бошлаб, ҳақ динни баён қила бошлаганларида, улар турли қаршиликлар кўрсатдилар. Жумладан, у зот алайҳиссалом қадар масаласини баён қилганларида, бунга қарши турдилар. Уларнинг бошлиқлари тўпланиб келиб, Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қадар ҳақида мужодала қилдилар:

«Қадар деган нарса йўқ, Аллоҳ ҳамма нарсани илгаридан билиши мумкин эмас. У ишларни вужудга келганидан сўнггина билади», дедилар.

Ана ўшанда Аллоҳ таоло уларнинг бу гапларининг зиддига Қамар сурасидаги:

«Юзтубан оловга судраладиган Кунда: «Сақар азобини татиб кўринг!» (дейилур). Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик» оятини нозил қилди. (Қамар, сураси 48-49 оятлар)

Шу билан мушрикларнинг гаплари нотўғри, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари тўғри экани исботланди.

Ушбу ҳадисни бу ерда келтиришдан мақсад, ким қадарга иймон келтирмаса, албатта, қиёмат куни юзтубан ҳолида дўзахга судралади, демоқдир. Судраб кетилаётганда эса: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг! Албатта, Биз ҳар нарсани қадар билан яратдик», дейилади, деган маънони таъкидлашдир.

Ҳозирги кунимизда ҳам баъзилар ўзларига ўхшаган баъзи ожиз бандаларнинг тахмин билан айтган башоратларига, қилган ўлчов, ҳисоб-китобларига ишонишади. Уларга қойил қолиб, таҳсинлар ўқишади. Аммо ўша бандаларнинг ҳаммасини яратган Зотнинг қазои қадарига ишонгилари келмайди. Ушбу ҳадисда келган оятда зикр қилинган ҳолга улар ҳам тушишлари турган гап.

Ушбу ҳадисдан мушрикларга ўхшаб қадарни инкор қилмаслик, у ҳақда мужодала қилмаслик фойдасини оламиз. Шунингдек, қадарни инкор қилганлар қиёмат куни оғир аҳволга тушишларини билиб оламиз.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
13. Жинлар одамларга илм ўргатиши ёки хабар етказиши мумкинмиЖинкашларга жинлар ўргатадиган нарса ва хабарлар асосан ёлғоняшиқ ва тахминий нарсалар бўлади. давоми...

2563 19:00 / 19.12.2022
Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.Шарҳ Жумҳури мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб ва зарарни даф қилиш учун энг кучли давоми...

5542 22:02 / 01.12.2016
Улар қадарни инкор қиладилар ва .Инсон ўз амалини ўзи халқ қилади,, дейдилар. Уларнинг фикрича, инсоннинг ўз қудрати бўлиб, у ўз амалларини ўзи яратади, Аллоҳ давоми...

3267 17:00 / 02.08.2021
Барча пайғамбар алайҳиссаломлар тавҳидни баён қилиш учун, Аллоҳнинг фардлигини аён қилиш учун келганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг гаплари .Лаа илаҳа иллаллоҳ, давоми...

857 19:00 / 11 март