Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (152-дарс). Жаннатга кирмай қолиш амал туфайлидир

18:59 / 04.10.2021 3263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг жаннатга киришдан маҳрум бўлиши ҳам унинг қилган баъзи амаллари туфайли бўлади. Аллоҳ таоло шуни ирода қилган.

Мўмин банда ўзи қилган баъзи гуноҳлар туфайли маълум муддат жаннатга киритилмаслиги маълум. У мазкур гуноҳнинг жазосини ўтагунича жаннатга киришдан маҳрум қилинади.

Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда баъзи катта гуноҳларни қилиш жаннатга киришни ман қилиши ҳақида хабарлар бор.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида:

وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُّتَعَمِّدًا فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا

 

«Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир ва унга улкан азобни тайёрлаб қўядир», деган (93-оят).

Яна шу суранинг аввалида:

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا

 

«Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар», дейилган (10-оят).

عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ t قَالَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعَ رَحِمٍ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

وَفِي رِوَايَةِ مُسْلِمٍ: «لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنْ لَا يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ».

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».

Муслимнинг ривоятида:

«Ёмонлигидан қўшниси омон бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дейилган.

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

عَنْ هَمَّامٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَكُنَّا مَعَ حُذَيْفَةَ، فَقِيلَ لَهُإِنَّ رَجُلًا يَرْفَعُ الْحَدِيثَ إِلَى عُثْمَانَفَقَالَ لَهُ حُذَيْفَةُسَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلميَقُولُ: «لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَتَّاتٌ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Ҳаммам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳузайфа билан бирга эдик. Бас, унга «Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга олиб бориб туради», дейилди. Шунда Ҳузайфа унга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди».

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Демак, баъзи бир амаллар ўз эгасининг жаннатга киришига монеъ бўлиши мумкин экан. Албатта, мўмин банда диндан чиқмаса ва шариатнинг фарзу вожибларини инкор қилмаган, ҳалол ва ҳаромни инкор қилмаган бўлса, қилган гуноҳига яраша жазосини олганидан кейингина жаннатга киритилади.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ақоид илмида .ғайбиёт, номини олган масалалар инсон зоти учун бутунлай ғоиб бўлган, уни ҳеч ким кўрмаган ва бошқа нарсага солиштириб ҳам билиб бўлмайдиган, уни давоми...

10359 00:02 / 02.12.2016
Аслида қадар ndash Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир. У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас. У нарсада чуқур кетиш, назар солиш давоми...

4587 14:05 / 24.02.2020
Бу масаланинг номи бир нечта. Баъзилар .машиъат масаласи, деса, бошқалар .бандаларнинг амали масаласи, ҳам дейишади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсон ўз давоми...

4573 13:10 / 25.03.2019
Имом Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи иймоннинг таърифида .Иймон ndash иқрор ва тасдиқдир,, дейдилар. Яъни иймон қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиб, нутқ давоми...

4249 15:30 / 30.07.2019