1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристон муфтийси Ўзбекистондаги муфтий сайловига меҳмон сифатида таклиф қилинди

17:22 / 04.10.2021 2054 pdf Ўқиш режими + -

1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.

Комил ҳазрат Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Усмонхон Алимовнинг вафот этиши катта йўқотиш эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, Фахриддин Насриев ўзаро алоқаларни давом эттириш ва Комил ҳазратни Ўзбекистонда кутилаётган муфтий сайловида фахрий меҳмон сифатида қатнашишга таклиф қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар «уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказаётгани»ни билдирган ва муфтий лавозимига сайлов тартиби тўғрисида ахборот берган эди.

Маълум қилинишича, ташкилот Низомининг тегишли бандига кўра, диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида 5 йил муддатга сайланади. Ушбу лавозимга сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида 10 йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.

Лекин, ҳозирга қадар муфтий лавозимига сайлов қачон бўлиши ва ташкилот Низоми ҳам жамоатчилик учун очиқланмади. Муфтий вафотидан сўнг расмий тадбирларда асосан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ва Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков кўзга ташланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида даволаниш учун Москвага олиб борилган муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни 71 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этди. У 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаганди.

16 август куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги давлат расмийлари таъзияли хонадонда бўлиб, ҳамдардлик билдирди. Шу куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида марҳумнинг жаноза намози ўқилган ва таъзия маросими бўлиб ўтган эди.

Манба: kun.uz

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 12 октябрь куни шом намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Расулуллоҳ mdash тинчлик элчиси, шиори остида анъанавий мавлид давоми...

509 17:31 / 13.10.2023
МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган динийтасаввуфий, илмиймаърифий, давоми...

1532 19:32 / 07.07.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан давоми...

1252 15:26 / 19.06.2023
.Ливерпул, ҳужумчиси Садио Мане бўлажак рафиқасига қўйиладиган талаблар ҳақида гапирди. Мане ислом динига эътиқод қилади. Аввалроқ футболчи .Манчестер Юнайтед, давоми...

2372 14:47 / 19.06.2022
Аудиолар

120863 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42433 14:35 / 11.08.2021