1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Дуонинг ижобат ва ҳожатнинг раво бўлиши

22:02 / 01.12.2016 5463 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.

Шарҳ: Жумҳури мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб ва зарарни даф қилиш учун энг кучли сабаблардан эканига ишонишади. Аллоҳ таолонинг мусулмон бўлсин, кофир бўлсин, бандасининг дуосини ижобат қилиб, унга сўраганини бериши, ризқ ва ёрдам бериши жумласидандир. Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан сўрамаса, Ул зот ундан ғазабланади»-деганлар.
Аллоҳ таоло Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:
1-Вужуд (борлиги). Чунки, йўққа дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
2-Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
3-Эшитувчилиги. Чунки, карга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
4-Карам (саҳийлик). Чунки, бахилга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
5-Раҳмат. Чунки, раҳмсизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.
6- Қудрат. Чунки, ожизга дуо қилинмайди. Ундан бирор нарса сўралмайди.

Дуони инкор қилувчи, ушбу олти сифатни инкор қилувчидир.
Ундан ғофил бўлган, олти сифатдан ғофилдир.

Фойда

Билинки, сабабларга суяниб, дуо қилмаслик, тавҳиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Сабабларни ишлатишдан юз ўгириш эса, ишларни сабабларга боғлаб қўйган шариатга айб тақашдир.
Таваккул ва умидворлик тавҳид, ақл ва шариат вожиб қилган нарсалардан иборатдир. Сабабларга таваккул қилиб (суяниб) қолмайди ҳам, уларни беҳудага чиқармайди ҳам. Балки, Аллоҳга таваккул қилган (суянган) ҳолда, сабаблар Аллоҳнинг иродаси ва изни ила натижали бўлади, деб ҳаракат қилади.

Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилишига далил:

1-»Ва Роббингиз: «Менга дуо қилинглар, сизга ижобат қилурман»-деди». (Ғофур сураси, 60)
2-»Қачонки, бандаларим сендан мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, мен яқиндирман. Дуо қилувчи дуо қилганда дуосини ижобат қилурман». (Бақара сураси, 186)
3-»Албатта ибодатимдан такаббурлик қиладиганлар, тезда жаҳаннамга бўйин эгган ҳолларида кирурлар». (Ғофур сураси, 60)
4-Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис.

МАЪЛУМ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ВА ДУО ҚИЛУВЧИ БИЛАН СЎРОВЧИ ОРАСИДАГИ ФАРҚ

Баъзилар, одамлар Аллоҳдан сўрайдилар, аммо Аллоҳ ҳеч нарса бермаслиги ёки сўрамаган нарсасини бериши ҳам мумкинми? - деб сўрайдилар.
Бу саволга учта жавоб бор:
Биринчиси: Дуонини ижобат қилиш ҳақидаги оят сўровчига бир нарса беришни ўз ичига олмаган. У оят дуо қилувчига ижобат қилинишини ўз ичига олгандир. Дуо қилувчи эса сўровчидан умумийроқ маънодаги шахсдир. Шунинг учун ҳам, дуони ижобат қилиниш сўровни беришдан кўра умумийроқдир. Ушбу фарқ туфайли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар кеча Роббимиз дунё осмонига тушади ва: «Ким Менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам», дейди»-деганлар. («Ирвоул ўалийл» 449 бет).
Ушбу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилувчи билан сўровчининг, ижобат билан атонинг орасини фарқламоқдалар.
Иккинчидан: «Дуони ижобат қилиш сўралган нарсани беришдан кўра кенг ва умумийдир. Буни Муслим ўз «Саҳиҳи»да ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тафсир қилганлар: «Қайси бир одам гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, албатта Аллоҳ таоло унга бунинг сабабидан уч хислатдан бирини беради:
Ё сўраганини тезда беради. Ё ўшанинг мислича яхшиликни унинг учун сақлаб қўяди. Ў ўшанинг мислича ёмонликни ундан буриб қўяди»-деганлар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундоқ бўлса (дуони) кўпайтирамиз»-дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кўпайтирувчироқдир»-дедилар. (Аҳмад, Ҳоким ривоят қилганлар. Заҳабий саҳиҳ, деган).
Учинчидан: Албатта дуо талаб қилинган нарсага эришишни тақозо қилувчи сабабдир. Сабабнинг эса, шартлари ва ман қилувчилари бор. Қачон шартлар ҳосил бўлиб, ман қилувчилар йўқ бўлса, талаб қилинган нарсага эришилади. Агар ундоқ бўлмаса эришилмайди. Балки, гоҳида бошқаси, дуо қилувчи учун хайрлироғи ҳосил бўлиши мумкин.

У зот ҳар бир нарсага моликдир. У зотга ҳеч нарса молик бўлмас. Аллоҳ таолодан кўз очиб-юмгунча беҳожат бўлса ҳам, кофир бўлади ва ҳалокат аҳлидан бўлади. 
Шарҳ: Яъни, ҳар бир нарса Аллоҳнинг мулкидир. Аллоҳ эса ҳеч кимга мулк бўлмас. Балки, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг молики ва малики-подшоҳидир. У зотдан унинг махлуқотлари кўз очиб-юмгунча фурсат ҳам истиғно қила олмайдилар-ҳожати тушмай тура олмайдилар. Ким, Аллоҳдан кўз очиб-юмгунча вақт беҳожат бўла олишини даъво қилса, кофир бўлади. Аҳли ҳалокатдан бўлади.
Далил:
1-»Осмонлару ернинг мулки У зотникидир». (Аъроф сураси,158)
2-»Ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлган Зот пок бўлди. Ва Унгагина қайтарилурсиз». (Ёсин сураси, 83)
3-»Сен: «Ким сиз учун Аллоҳдан, агар У сизга зарарни ирода қилса ёки нафни ирода қилса, бирор нарсага молик бўла олар эди?»-деб айтгин». (Фатҳ сураси, 11)
4-»Сен: «Эй бор худоё, мулкнинг моликисан, мулкни кимга хоҳласанг ўшанга берасан»-деб айтгин». (Ол-и Имрон сураси, 26)
5-»Сен: «У–Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ-сомад-(ҳеч кимга ҳожати йўқ-ҳамма унга ҳожатманд зот)дир». (Ихлос сураси, 1-2)
6-»Аллоҳ беҳожатдир, сизлар ҳожатмандсиз». (Муҳаммад сураси, 38)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминмусулмон киши қиёмат куни тарози бўлишига ва унда ҳар бир одамнинг бу дунёда қилган амаллари ўта аниқлик билан тортилишига жазм ила эътиқод қилмоғи лозим. давоми...

1699 19:00 / 24.07.2023
Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам, Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал давоми...

4004 13:30 / 15.03.2021
Эй аҳли китоблар Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳга нисбатан ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг расули, Марямга илқо қилган давоми...

4590 10:29 / 31.12.2017
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳадиси шарифда ҳам баён қилинган ва бу баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. . . . . . Абу давоми...

1139 19:00 / 26.06.2023
Аудиолар

118720 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40689 14:35 / 11.08.2021