Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (68-дарс). Намозни тарк қилган одам ҳақида

16:30 / 13.01.2020 6558 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоз араб тилида «салот» дейилиб, луғатда «яхшиликка дуо» маъносини англатади.

Шариатда эса намоз деб такбир ила бошланиб, салом бериш ила тугайдиган, махсус шартлари бор калималар ва амаллар мажмуасига айтилади.

Намоз Исро кечасида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан олдинроқ фарз бўлган.

Беш вақт намознинг фарзлиги Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам, Ижмоъда ҳам қайта-қайта таъкидланган.

Намоз балоғатга етган ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Ҳар ким ўзи учун намоз ўқимоғи фарздир. Ким намозни инкор қилса, Исломдан чиқиб, кофир бўлади.

Намознинг фарзлигини тан олиб туриб, уни тарк қилган одам ҳақида ихтилоф қилинган.

Баъзи тоифалар: «Бир вақт намозни бўлса ҳам дангасалик қилиб тарк қилган одам кофир бўлади», деганлар.

Жумҳур уламолар эса: «Бундай одам кофир бўлиб, мусулмонлик доирасидан бутунлай чиқиб кетмайди-ю, осий ва фосиқ бўлиб, икки дунёнинг уқубатига сазовор бўлади», деганлар.

Намозни тарк қилган одам охиратда ҳар бир тарк қилган намози учун жазо олишига ҳамма иттифоқ қилган.

Шунингдек, бу дунёда ҳам жазо олишига барча уламолар иттифоқ қилишган. Аммо жазонинг тури ҳақида баъзи ихтилофлар бор.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир рохманир рохиймҲеч ким гуноҳ қилишдан тўлиқ муҳофазаланган эмас ndash бу инсониятнинг табиатидир. Хамда, ҳадисда айтилишига биноан, жаннатийлар давоми...

11766 14:18 / 24.05.2018
1. Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг мустафо бандаси, мужтабо набийси ва муртазо Расулидир. Шарҳ Билингки, мустафо, мужтабо ва муртазо давоми...

3985 23:05 / 02.12.2016
Аллоҳнинг мавжудлиги ҳақидаги баҳсни тарк қилиб, гапни Унинг тавҳидидан бошлашимизнинг сабаби, озгина даҳрийлар тўдасидан бошқа махлуқотларнинг бирортаси давоми...

917 15:27 / 04 март
Аввалги самовий китоблар ўзгартирилишидан ташқари, уларни тушуниш борасида ҳам янглишиш, хато талқин этиш ҳолатлари кўпайиши натижасида ушбу китобларга иймон давоми...

2906 10:40 / 17.08.2021