Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақоид уламоларининг Аллоҳнинг борлиги ҳақидаги баҳсларга аҳамият бермаганларининг сабаби | Ақийда дарслари (267-дарс)

15:27 / 04 март 916 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг мавжудлиги ҳақидаги баҳсни тарк қилиб, гапни Унинг тавҳидидан бошлашимизнинг сабаби, озгина даҳрийлар тўдасидан бошқа махлуқотларнинг бирортаси Аллоҳнинг мавжудлигини инкор қилмаслигидир. Шунинг учун ҳам Аллома Али Қори ўзининг «Фиқҳул Акбар»га қилган шарҳида: «Имом (Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи) Аллоҳнинг мавжудлиги шуҳуд мақомида [1] равшан экани билан кифояланиб, бу ҳақда баҳс қилиб ўтирмаган», деган.

Қуръони Каримда қуйидагилар айтилган:

ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ

 «Расуллари уларга: «Осмонлару ернинг йўқдан бор қилувчиси бўлмиш Аллоҳ ҳақида шак борми?..»  дедилар» (Иброҳим сураси, 10-оят).

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ

 

«Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратди?» деб сўрасанг, албатта, «Аллоҳ!» дерлар» (Зумар сураси, 38-оят).

Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг мавжудлиги махлуқотнинг табиатида собитдир. Бунга Аллоҳнинг қуйидаги сўзи ишора қилади:

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞﯟ

«(Бу) Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир» (Рум сураси, 30-оят).

Худди шу маънога ҳадис ҳам ишора қилади:

كُلُّ مَوْلُودٍ يُولَدُ عَلَى الْفِطْرَةِ»... رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ».

«Ҳар бир туғилган бола соф табиат ила туғилади».

Бухорий ривоят қилган.

 

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

 

[1] Шуҳуд – Ҳақни ҳақ ила, қалб кўзи билан кўриш.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
islom.uz middot 007 Aқоид илмининг тарихи Аллоҳ таоло ер юзини Ислом нури ила мунаввар қилишидан олдин одамлар турлитуман ақийдаларда эдилар. Ҳар ким ўз ақийдасини давоми...

4065 13:30 / 31.08.2020
Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзуига узвий боғлиқдир. Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга дахли давоми...

4984 23:19 / 02.12.2016
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМусаввирМусаввир ndash маҳлуқотларнинг сувратини, шаклшамойилини шакллантирувчи, ҳар бир нарсага ўзига хос суврат берувчи демакдир.Ушбу давоми...

15168 08:25 / 20.04.2017
Иймоннинг зиёда ва кам бўлиши кўпгина тортишувларга сабаб бўлган масаладир. Лекин Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг тортишувлари моҳиятда эмас, суратдадир. давоми...

1615 19:00 / 13.11.2023