Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (57-дарс). Сизларни Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига иймон келтиришга буюраман!

18:06 / 28.10.2019 4778 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, набийларига, охират кунига, қадарнинг яхши-ёмони, ширин-аччиғи Аллоҳ таолодан эканлигига бўлади.

Шарҳ: Бу ерда нималарга иймон келтирганда мўмин бўлиш мумкинлиги баён қилинмоқда. Ушбу нарсалар диннинг заруратлари ва аслларидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом аъробий одам кўринишида келиб, Ислом, иймон ва эҳсон, қиёмат куни ва унинг аломатлари ҳақида савол берганида, у зот иймон ҳақидаги саволга:

«Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг», деб жавоб берганлар.

Лекин, шу билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдул Қайс қабиласидан вакил бўлиб келган гуруҳга иймонни тафсир қилиб:

«Сизларни Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига иймон келтиришга буюраман! Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига иймон келтириш нима эканини биласизларми?! «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу», деб шаҳодат бериш, намоз ўқиш, закот бериш ва қўлга туширган ўлжаларингиздан бешдан бирини бериш», деганлар (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Маълумки, қалб иймонисиз ушбу амаллар иймон бўлиши ҳеч жойда айтилмаган. Аммо ҳамма жойда қалб иймони бўлиши лозимлиги айтилган. Шундан билинадики, ушбулар қалб иймони билан бирга иймон бўлади.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур вакилларга намоз, закот ва ўлжанинг бешдан бирини адо қилишнинг аҳамиятини баён этишни ирода қилганлар.

Қуръони Карим ва суннати мутоҳҳара амал ва тасдиқсиз инсоннинг иймони собит бўлмаслиги ҳақидаги далилларга тўла:

1. «Албатта, мўминлар Аллоҳ зикр қилинган вақтда қалблари титроққа тушадиганлардир» (Анфол сураси, 2-оят).

2. «Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаганлардир» (Ҳужурот сураси, 15-оят).

3. «Ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ» (Ҳужурот сураси, 14-оят).

4. «Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!» (Нисо сураси, 65-оят).

Ва биз ўшаларнинг барчасига иймон келтирувчилармиз. Набийлари орасидан бирортасини ажратмаймиз. Уларнинг келтирган нарсалари ила барчаларини тасдиқлаймиз.

Шарҳ: Муаллиф «ўшалар» сўзи билан тафсилий иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишора қилмоқда.

«Набийлари орасидан бирортасини ажратмаймиз», дегани эса баъзиларига иймон келтириб, баъзиларини инкор қилмаймиз, балки барчаларига баробар иймон келтириб, барчаларини тасдиқлаймиз, деганидир. Чунки баъзисига куфр келтирган ҳаммасига куфр келтирган бўлади.

Далил:

«Улар: «Баъзиларига иймон, баъзиларига куфр келтирамиз деб, ана ўшанинг ўртасида йўл тутишни истайдиганлар – ана ўшалар – ўзлари ҳақиқий кофирлардир» (Нисо сураси, 150-151-оятлар).

Банда иймондан ўзини унга киритган нарсани инкор қилиш билан чиқади.

Шарҳ: Бу гапда хавориж ва мўътазилийларнинг «Мўмин гуноҳи кабира қилиши билан иймондан чиқади» деган гапларига раддия бор. Яна муаллифнинг «Аҳли қибладан бирортасини гуноҳ туфайли, модомики уни ҳалол ҳисобламаса, кофир қилмаймиз», деган гапига таъкид ва изоҳ бор. Бу ҳақдаги гап олдин ўтди. Яъни банда фақат ўзини динга киритган нарсани ва ўз-ўзидан, унинг бир бўлаги эканлиги маълум бўлган нарсани инкор қилиш билангина кофир бўлади.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Аҳзоб сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб .Бас, азиймат соҳиби бўлган расуллар сабр давоми...

3121 19:00 / 31.01.2022
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлБориъЙўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи. Бориънинг вужудга келтиришида тафовут йўқдир. АлБориъ исми Қуръони каримда икки ўринда давоми...

8324 08:24 / 20.04.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин халифаликни биринчи навбатда барча умматдан афзалликлари ва муқаддамликлари учун Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу давоми...

16593 22:49 / 02.12.2016
Калом масаласида айтилган гаплар ўнтага етади. Уларнинг ҳаммасини зикр қилиб, гапни чўзиб ўтирмаймиз. Фақат Аҳли сунна вал жамоанинг ақийдасини зикр қилиш ила давоми...

5211 11:00 / 18.03.2019