Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (29-дарс). Иститоъат ва унинг турлари (давоми)

13:30 / 15.04.2019 3684 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Каҳф сурасида айтади:

ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Сен: «Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин» (29-оят).

Яъни: «Эй одамлар, сизга келган ҳақ нарса – Қуръон, Ислом Роббингиз томонидандир. Ким хоҳласа, Унга иймон келтирсин, хоҳламаса, ўзи билади. Ихтиёр ўзларида», деб айтгин уларга, эй Расули Акрам.

Аллоҳ таоло Юнус сурасида айтади:

ﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶ ﭷﭸﭹﭺﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ

«Сен: «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт» (108-оят).

Ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлди. Энди ҳар ким ўзини билиб иш кўрсин.

«Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди».

Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ Набий – Муҳаммад алайҳиссалом келди.

Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ китоб – Қуръони карим келди.

Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ дин – Ислом келди.

Эй одамлар, сиз ўзингизга Роббингиздан келган ҳақ Расул – Муҳаммад алайҳиссаломга эргашинг, ҳақ Китоб – Қуръони каримга амал қилинг ва ҳақ дин – Исломни ҳаётингизга татбиқ қилинг, икки дунё саодатига эришасиз.

«Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир».

Аллоҳнинг ҳидоятига юрганлар ўзлари учун фойдага эришадилар. Бошқа бировга хизмат қилган бўлмайдилар.

Шунингдек:

«Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир».

Ким Аллоҳнинг ҳидоятида юрмаса, залолатга кетган бўлади. Залолат эса кони зарардир. Бинобарин, залолатга кетган ҳар бир шахс ўзига ўзи зарар қилган бўлади.

«Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт».

Ҳа, Набий алайҳиссалом ҳам, у зотдан бошқа бирор киши ҳам ҳеч кимнинг устидан қўриқчи қилиб қўйилган эмаслар. Уларнинг вазифаси Аллоҳнинг динини кишиларга етказиш, холос. Ҳар ким нима қилса, ўзи учун қилади.

Шунинг учун ҳамма Аллоҳ таолонинг айтганини қилиши лозим. Аллоҳ таоло эса бандаларини амал қилишга, ибодат қилишга буюради.

Аллоҳ таоло Каҳф сурасида:

ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ

«Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин», деган (110-оят).

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида:

ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ

«Қилиб юрган амалларингиз туфайли жаннатга киринг», деган (32-оят).

Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Беш вақт намозингизни ўқинг, ойингиз рўзасини тутинг, молларингиз закотини беринг, Роббингиз жаннатига кирасиз», деганлар.

 “Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи бир аҳли бидъатлар .Ўтган одамга дуонинг ҳам ва бошқа бирор нарсанинг ҳам савоби етмайди,, деганлар. Уларнинг бу гаплари аввалги дарсимизда Қуръон ва давоми...

2403 19:00 / 29.11.2021
.,. . .,. . ,. . ,. Абу Ҳурайра ёки Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Табук давоми...

3462 19:00 / 17.05.2022
Баъзи суфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто, тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта давоми...

6368 19:23 / 02.12.2016
Илоҳий китобларга иймон келтириш Ислом ақийдаси арконларидан биридир. Ушбу ақийдасиз ҳам иймонли бўлиш мумкин эмас. Илоҳий китобларга иймон келтиришнинг давоми...

2201 19:00 / 27.06.2022