1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (234-дарс) Қайта тирилиш ва ҳашр (учинчи мақола)

19:00 / 26.06.2023 1192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳадиси шарифда ҳам баён қилинган ва бу баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا بَيْنَ النَّفْخَتَيْنِ أَرْبَعُونَ - قَالُوا: يَا أَبَا هُرَيْرَةَ، أَرْبَعُونَ يَوْمًا؟ قَالَ: أَبَيْتُ. قَالُوا: أَرْبَعُونَ شَهْرًا؟ قَالَ: أَبَيْتُ. قَالُوا: أَرْبَعُونَ سَنَةً؟ قَالَ: أَبَيْتُ - ثُمَّ يُنْزِلُ اللهُ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَيَنْبُتُونَ كَمَا يَنْبُتُ الْبَقْلُ. قَالَ: وَلَيْسَ مِنَ الْإِنْسَانِ شَيْءٌ إِلَّا يَبْلَى، إِلَّا عَظْمًا وَاحِدًا، وَهُوَ عَجْبُ الذَّنَبِ، وَمِنْهُ يُرَكَّبُ الْخَلْقُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки пуфлашнинг орасида қирқдир», дедилар».

«Эй Абу Ҳурайра! Қирқ кунми?» дейишди.

«Билмайман», деди.

«Қирқ ойми?» дейишди.

«Билмайман», деди.

«Қирқ йилми?» дейишди.

«Билмайман», деди.

«Сўнгра Аллоҳ осмондан сув туширади ва улар худди ўсимликлар унгандек унадилар. Инсоннинг не нарсаси бўлса, албатта чириб кетади. Фақат битта суяк чиримайди. У ажбуз занабдир. Ана ўшандан қиёмат куни халқ таркиб қилинади», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كُلُّ ابْنِ آدَمَ يَأْكُلُهُ التُّرَابُ إِلَّا عَجْبَ الذَّنَبِ، مِنْهُ خُلِقَ، وَفِيهِ يُرَكَّبُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласининг ҳамма ёғини тупроқ ейди. Фақат ажбуз занабни емайди. У ўшандан халқ қилинган ва ўшандан қайта таркиб қилинади», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Ажбуз занаб умуртқа поғонасининг охирида жойлашган ўта кичик ҳажмдаги суяк бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзгармай тураверишини ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлади. Одам ўлиб, ерга кўмилганидан кейин унинг вужуди чириб тупроққа қўшилиб кетади, куйиб кулга айланиши ёки бирор ҳайвонга ем бўлиши мумкин. Аммо мазкур Ажбуз занаб қолади. Қиёмат қоим бўлиб, ёмғир ёққанда, худди ўсимликнинг уруғига ёмғир таъсир қилиб униб чиққандек, одамнинг жасади ҳам униб чиқади.

(Тамом)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида қуйидагиларни айтади .Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта давоми...

2779 19:00 / 03.01.2023
Ақоид илмини ўрганмоқчи бўлган ҳар бир толиби илм билиши зарур бўлган тоифалар ndash ўзини илми каломга урган фирқалар қуйидагиларХаворижМусулмонларнинг давоми...

7951 10:46 / 15.10.2018
Юқоридаги сатрларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб, у кишидан .Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир, давоми...

4353 21:28 / 17.06.2019
иккинчи мақола Иккинчилари .Бизга бир қанча жамоа, жумладан, Абулҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳорун алҚорий хабар берган,, деган. У эса .Бизга Абдуллоҳ алҲусайн ибн давоми...

3975 13:00 / 09.11.2020