Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (15-дарс). Тавҳид исломнинг шиоридир

12:15 / 07.01.2019 5075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқатан, тавҳид фақат илоҳий сифатлардан бири бўлибгина қолмай, балки барча сифатларни жамловчи, Аллоҳ таолога лойиқ бўлган ва Аллоҳ таолонинг зотига лойиқ бўлмаган ҳамма нарсаларни баён қилувчи нарсадир. У Ислом миллатининг шиоридир. Ислом у билан танилгандир ва бошқа динлардан имтиёзли бўлгандир.

Мотуридий мазҳабидаги ақийда китобларида бу ҳақиқат қисқача тарзда қуйидагича ифода қилинади:

«Албатта, Аллоҳ бирдир, Унинг шериги йўқдир».

Биринчи нарса Аллоҳ таолога иймондир. Шунингдек, Унинг исмлари, сифатлари қабулини кўрсатиш ва Унинг ҳамма аҳкомларига бўйсунишдир.

Аллоҳга иймон масаласи икки босқичга бўлинади.

Биринчиси: Аллоҳ таолонинг азалий ва абадий мавжудлигига иймон келтириш.

Иккинчиси: Аллоҳ Ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам, исмларида ҳам, ишларида ҳам, ҳукмларида ҳам ёлғизлигига, шериги йўқлигига иймон келтириш. Худди Аллоҳнинг Ўз сўзида:

«Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг аввалгисиман», дейилганидек (Анъом сураси, 163-оят).

Робблик ва илоҳлик тавҳиди исмлар ва сифатлар тавҳидига киритилгандир. Бу иккисининг ақоид китобларида сифатлар тавҳидидан кейин зикр қилиниши умумий нарсадан кейин аҳамиятли нарсани алоҳида яна зикр қилиш сабабидандир. Бошқа сифатларнинг тавҳиди зарурий, аҳамиятли эмаслиги учун эмас, эътибор берилсин.

Барча набий алайҳиссаломлар тавҳидни баён этиш, Аллоҳнинг фардлигини (бирлиги, ягоналигини) аён қилиш учун келганлар, шунинг учун ҳам уларнинг гаплари «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси устида жам бўлиб, ҳужжатлари шунга қаратилган. Уларнинг миллатлари – умматларига ҳам «Лаа мавжуда иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа мавжуд йўқ) демоққа амр қилинмаган, балки «Лаа илааҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дейиш буюрилган, яъни улар Аллоҳ таолодан ўзга маъбуд йўқлигини изҳор этишни қасд қилганлар. Бу эса мушрикларнинг гумони ва хаёлига раддия бўлган. Чунки у мушриклар шундай дейишади:

«Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!»  (Юнус сураси, 18-оят):

«Биз уларга фақат бизни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз» (Зумар сураси, 3-оят).


“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қиёматдаги ҳисобкитоб ўта аниқлик билан амалга оширилди. Аввало, бу дунёда қилган ишлари ўта аниқлик билан ёзиб юрилган номаи аъмол китоблари олиб келинди. Аниқ давоми...

1549 19:00 / 05.06.2023
7. Жинлар ҳам қиёмат куни маҳшаргоҳга тўпланадилар, амаллари ҳисобкитоб қилинади ва савоб ёки азоб берилади.Аллоҳ таоло Анъом сурасида давоми...

2017 00:00 / 23.11.2022
Аллоҳ таоло нима учун одамлар ичига набийларни юборганининг ҳикматини ва уларнинг вазифаларини баён қилиб Бақара сурасида қуйидагиларни айтади давоми...

3166 18:33 / 14.03.2022
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлҚаҳҳорАлҚаҳҳор ndash барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни ўз ҳукмига юритувчи, қудрати ила бўйсундириб турувчи Зотдир.Аллоҳ таоло давоми...

9115 08:27 / 20.04.2017