Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг каломи ҳамда унинг китоби тавҳид ила бошланиши | Ақийда дарслари (270-дарс)

19:00 / 25 март 815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ақийданинг тавҳид билан бошланишининг сабаби тўғрисида аллома Али Қори айтади: «Ақийдани тавҳид ила бошладик. Чунки Аллоҳ таоло Ўз каломини – Китобини «Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн» деб бошлагани рубубият тавҳиди замирида ётган улуҳият тавҳидига ишора қилиб бошлаганидандир. Бу эса махлуқотда убудият – бандаликни юзага чиқаришни тақозо қилади». 

Хулоса қилиб айтганда, убудият тавҳидидан рубубият тавҳиди келиб чиқади. Яъни кимки бандаликни ягона Зотга қилиш зарурлигини эътироф қилса, Роббнинг ягоналигини ҳам эътироф қилган бўлади. Аксинчаси эса тўғри бўлмайди. Бас, мушриклар рубубият тавҳидини эътироф қилар эдилар, буни қуйидаги оятлардан тушуниб олинади: 

ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ

 

«Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратган?» деб сўрасанг, албатта, «Аллоҳ», дерлар» (Луқмон сураси, 25-оят). Ва:

ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ

 

«Уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», дерлар (Зумар сураси, 3-оят).

Лекин улар убудият – бандалик тавҳидини инкор қилганлар.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида қуйидагиларни айтади .Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта давоми...

2796 19:00 / 03.01.2023
Ўзимиз яшаб турган жамият тарихининт яқин 6070 йиллик даврига назар солсак йўл қўйилган катта иллатлардан бири шахсга сиғинишнинг хилмахил давоми...

4100 00:10 / 03.12.2016
5. Фаришталарга одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб бориш вазифаси юкланган.Аллоҳ таоло Қоф сурасида .Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда давоми...

1598 00:00 / 06.09.2022
.Қиёмат, сўзининг маъноси тик туришдир. Ўша кунда ҳамма гўридан тик туриб, тирилиши учун қиёмат шу ном билан номланган. Қиёматнинг бундан бошқа .ҳисоб куни,, .охират давоми...

1615 19:00 / 10.05.2023