Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

«Ақоид» илмининг мақсади ва мавзуси | Ақийда дарслари (263-дарс)

19:00 / 05 февраль 827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Бу илмнинг мақсади – динга бўлган ишончни, диний ақийдаларни қатъий далиллар ила кучлантириш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир.

2. Ақийдада тақлидчи бўлишдан далил келтириш ва ишонч ҳосил қилиш чўққисига кўтарилишдир.

3. Тўғри йўлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақни баён қилиш билан йўл кўрсатиш ва бўйин товловчилар зиддига далил ва ҳужжатларни исбот қилиш.

4. Дин асосларини ботилчиларнинг шубҳаларидан ва адаштиришларидан муҳофаза қилиш.

5. Бу илмнинг асосий мақсади эса барча шаръий илмлар каби «икки дунё саодатини ҳосил қилишдир».

Бу илмнинг мавзусига келсак, зарурат юзасидан, ўз-ўзидан излаб топиб ёки далил ахтариб эътиқод қилиш лозим бўлган ишлардир. Чунки бу илмда ўша ишларнинг барчаси ҳақида баҳс юритилади. Бу ушбу фан арбоблари учун сир эмас.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши хутба қилаётиб .Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг .Албатта, аҳли дўзахнинг энг оз азобланадигани давоми...

4377 19:09 / 02.12.2016
Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида .Одамлар сендан Соат ҳақида сўрарлар. .Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир,, деб айт. Недан билурсан, эҳтимол, Соат давоми...

2488 19:00 / 20.02.2023
Имом Aшъарий тобеларининг 3табақасидан ҳисобланган буюк муҳаддис Ҳофиз Aбу Бакр Байҳақий ваф. 458 ҳ. раҳматуллоҳи алайҳ айтади.Шайхимиз имом Aбу Ҳасан Aшъарий давоми...

2180 15:00 / 19.08.2021
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган.Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларини уларнинг давоми...

6047 05:00 / 07.03.2017