Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Улкан шафоат | Ақийда дарслари (240-дарс)

19:00 / 14.08.2023 1531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шафоат Қуръони Карим ва ҳадиси шариф ила собит бўлган ёрқин ҳақиқатдир. У ақлан жоиз ва шаръан вожиб нарсадир. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби шунга иттифоқ қилгандир. Фақат хаворижлар ва мўътазилийлар бунга хилоф қилишган. Улар ўзларининг «Гуноҳкорлар дўзахда абадий қолурлар» деган фикрларига таассуб қилиб (кўр-кўрона ёпишиб олиб), шу фикрга келганлар. Ҳозирги кунда ҳам баъзи бир хавориж ёки мўътазилий фикрида бўлиб, шафоатни инкор қиладиганлар онда-сонда бўлса-да, учраб туради. Улар ўз фикрларига далил ҳам келтирадилар.

Биринчи далиллари Муддассир сурасидаги

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ

«Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайдир» оятидир (48-оят).

Иккинчи далиллари Ғофир сурасидаги

ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ

«Золимлар учун ҳеч бир қадрдон ҳам, итоат қилинадиган шафоатчи ҳам йўқ» оятидир (18-оят).

Улар бу оятларни далил қилишлари хатодир. Чунки бу икки оят кофирлар ҳақида келган. Шафоат эса мўмин-мусулмонлар ҳақида бўлади.

Шафоат беш қисмга бўлинади:

Биринчи қисм: Улкан шафоат. Бу шафоат барча халойиқ учун бўлиб, одамлар маҳшар даҳшатидан бир оз роҳатлантирилади ва ҳисоблари тезлаштирилади.

Иккинчи қисм: Баъзи қавмларни жаннатга ҳисоб-китобсиз киритиш учун бўлади. Бу икки шафоат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғиз ўзларига хосдир.

Учинчи қисм: Баъзи аҳли жаннатларнинг жаннатдаги даражаларини зиёда қилиш учун бўлади.

Тўртинчи қисм: Баъзи дўзахга тушиши вожиб бўлган қавмларни ундан қутқариб қолиш учун бўлади.

Бешинчи қисм: Баъзи гуноҳкорларни дўзахдан чиқариб олиш учун бўлади.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМўминМўминиймон ва омонликни берувчи. Ал Мўмин сўзи Қуръони каримнинг фақат битта жойида, яъни Ҳашр сурасининг 23 оятида келган. Аслида давоми...

8377 08:16 / 20.04.2017
Исломнинг рукнлари бешта экани ҳаммага маълум ва машҳур. Мазкур беш нарса рукн эканига далиллардан бири қуйидаги ҳадиси шарифдир. . ,. давоми...

4253 16:40 / 14.10.2019
биринчи мақола Моддалар оламидаги даъволарни тажриба ва мушоҳада йўли билан исботлашни бошқалар мусулмонлардан ўрганган. Ўрта асрларда ғайбиёт олами ҳақида давоми...

4497 15:00 / 23.11.2020
Ақоид илмида асосий баҳслар тўрт турга бўлинади 1. Илоҳиёт. Бунда Илоҳ ва У Зотга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади. 2. Нубувват. Бунда ваҳий, пайғамбарлик, давоми...

3822 13:00 / 11.01.2021