Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (188-дарс). Ҳозирги замон илмига нисбатан қарама-қаршиликлар

19:00 / 04.07.2022 2752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таквийн сифрида ҳозирги замон илмига нисбатан энг кўп қарама-қаршиликлар тўпланган. Биз улардан учтасини айтиб ўтамиз.

1. Оламнинг яратилиши ва унинг босқичлари.

2. Одамнинг яратилиши тарихи ва инсоннинг ер юзида пайдо бўлиши тарихи.

3. Тўфон ривояти.

Мен яҳудийлар ибодатхонасида ўн саккиз йил раввин бўлиб ишлаган жаноб билан уларнинг ибодатхонаси ичида кўпчиликнинг гувоҳлигида баҳс олиб бордим. Жаноб раввин бизга ўзлари ўқийдиган Тавротни олиб келиб кўрсатди. Кейин илтимосимга биноан, тўғри келган бир оятни ўқиб, таржима қилиб берди. Унда «Аллоҳ Мусога «Бану Исроилнинг тадбирини кўриб, ишини тўғрила», деди» деган маъно бор эди.

Сўнгра орамизда қуйидаги савол-жавоб бўлиб ўтди. Мен сўрадим. Раввин жаноблари жавоб берди.

– Қўлингиздаги Мусо алайҳиссаломга нозил бўлган Тавротнинг ўзими?

– Йўқ. Мусога Аллоҳ матнни ўз қўли билан тош лавҳаларнинг икки тарафига ёзиб берган.

– Унда Тавротнинг асл нусхаси кўп турмаган экан-да?

– Ярим кун турган. Мусо Худонинг олдидан қайтиб келганида Бану Исроилнинг олтин бузоққа ибодат қилаётганини кўриб, қўлидаги тошларни ерга уриб, синдирган.

– Кейин нима бўлган?

– Мусо Худонинг олдига яна қайтиб борганида, тошнинг бир тарафига ёзиб берган ва уни олиб келиб, сандиққа солиб қўйган.

– Қўлингиздаги Таврот ўшандан кўчирилган нусхами?

– Йўқ. Бу бошқа нарса. Бу Мусодан икки минг йил кейин ёзилган нусха.

– Унгача нима бўлган?

– Унгача Мусонинг даврида ёзилган нусха бўлган. У йўқолганидан кейин, бу худди ўшанга ўхшатиб ёзилган.

– Ўша дастлабки нусхадан таржимами бу?

– Йўқ. Тил бир. Аммо ҳарфлар бошқа. Шундай бўлса ҳам, маъноси сақланиб қолган.

– Қўлингиздаги Тавротнинг ўзими ёки бошқа нарса ҳам борми?

– Тавротнинг ўзи. Бешта китобдан иборат.

– Шунча нарсани тошга ёзиб, сандиққа солиб қўйса бўладими?

– Мумкин эмас.

– Худо қўли билан тошга ёзиб берганида, Мусо алайҳиссалом сандиққа солиб қўйган эканлар-у?

– Йўқ. Тошга ёзилган нарса нималигини ҳеч ким билмайди.

– Унда Таврот қани?

– Тавротни Мусо ўзи ёзган. Худо унга ёзишни буюрган. У ўз ўлимини ҳам ёзган.

– Қандай қилиб ўзининг ўлимини ўзи ёзиш мумкин?

– Худо амр қилган, сўнгра бўлган.

– Сиз бизга ўқиб, таржима қилиб берган матнда «Аллоҳ Мусога «Бану Исроилнинг тадбирини кўриб, ишини тўғрила», деди», деган маъно бор эди. Мусо алайҳиссалом ўзлари ҳақида ўзлари шундай ёзишлари мумкинми?

– Бу буюк савол. Унга Тавротни шарҳ қилганлар ҳам жавоб топа олмаганлар».

Бу суҳбатга изоҳ беришни лозим топмадим. Муҳтарам ўқувчининг ўзи хулоса чиқариб олар, деган умиддаман.

«Сунний ақийдалар» 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламоларимиз Ислом билан иймон орасидаги алоқа, .Қайси бири умумий, деганга ўхшаш саволлар ҳақида узунданузоқ баҳс қилганлар. Бу мавзу бўйича алоҳида китоб давоми...

1318 19:00 / 06.11.2023
Аллоҳ таоло .Бас, осмону ер Роббиси ила қасамки, албатта, у худди сиз нутқ қилаётган нарсадек ҳақдир,, деган Зорият, 23. Шарҳ Ушбу ояти каримада Аллоҳ таолонинг Ўзи давоми...

4993 23:24 / 02.12.2016
Табиат ўз ажойиботлари, гўзаллиги, сирасрори ва кишиларга етказаётган фойдалари билан ҳар бир кишида диндорлик туйғусини уйғотади. Табиат ўзининг шафқатсизлиги давоми...

3383 00:12 / 03.12.2016
Таховий акидасидан...сўфилар ва файласуфлар, руҳ қадимийдир, деганлар. Аммо барча пайғамбарлар, руҳ кейин пайдо бўлган, халқ қилинган, ясалган, тарбияланган нарса давоми...

8488 19:05 / 02.12.2016