Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (184-дарс). Муҳаммад алайҳиссалом хотамул анбиёдирлар

19:00 / 06.06.2022 2635 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ҳақда «Шарҳи «Ақийдатут Таҳовийя»да қуйидагилар келган:

«Ва албатта, у киши соллаллоҳу алайҳи васаллам анбиёларнинг охиргисидирлар».

Шарҳ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларидан кейин анбиёлар келиши охирлади, кесилди, тугади. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик қасрининг охирги ғиштидирлар. Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пайғамбарлик қасрини камолга етказиб, эшигини ёпди.

Далил:

«Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир»[1] ояти ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларидир:

1. «Менинг ва анбиёларнинг мисоли худди биноси гўзал бир қасрга ўхшайди. Унда бир ғишт ўрни тарк қилингандир. Бас, назар солувчилар уни айланиб кўриб, биносининг гўзаллигидан ажабланадилар. Фақат ҳалиги ғишт ўрнидан бошқа айб топа олмайдилар.

Бас, мен ўша ғиштнинг ўрнини тўлдирдим. Мен билан бино хотимасига етди, пайғамбарлар охирига етдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

2. «Албатта, менинг бир неча исмларим бор. Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен ал-Моҳий – ўчирувчиман. Аллоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен ал-Хашр – тўпловчиман. Одамлар қадамим остида тўпланадилар. Мен ал-Оқибман».

Ал-Оқиб – ортдан келувчи – ундан кейин Набий келмайдиган зотдир.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

3. «Албатта, келажакда менинг умматимда ўттизта каззоб бўлади. Ҳаммаси ўзини набий деб даъво қилади. Ҳолбуки, мен набийларнинг охиргисиман. Мендан кейин набий йўқдир».

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

 

[1] Аҳзоб сураси, 40-оят.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва ҳар бир киши ўзи учун осон нарсани қилади ва ўзи учун халқ қилинган нарсага юзланади. Шарҳ Ҳар бир киши ndash мўмин ҳам, кофир ҳам ўзи учун осон бўлган нарсани давоми...

3963 13:30 / 22.04.2019
Аҳли сунна ва жамоа айтган хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Мисол учун, ароқ давоми...

1578 19:00 / 04.12.2023
Қуръони Каримда фаришталарнинг баъзи вазифалари ҳақида маълумотлар келган. Биз учун бу масалада ояти карималар асосий манбадир. Келинг, мазкур оятлардан давоми...

1587 00:00 / 30.08.2022
Бу масаланинг номи бир нечта. Баъзилар .машиъат масаласи, деса, бошқалар .бандаларнинг амали масаласи, ҳам дейишади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсон ўз давоми...

4574 13:10 / 25.03.2019