Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (156-дарс). Ўзингизга дуони лозим тутинг!

20:00 / 01.11.2021 3747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳдан сўрамаса, У Зот ундан ғазабланади», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимни Аллоҳ унга шиддатлар пайтида истижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин», дедилар».

Бу ҳақда имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи «Оройиш пайтида Аллоҳни танисанг, шиддат пайтида Аллоҳ сени танийди», деганлар.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ер юзида қайси бир мусулмон гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, албатта, Аллоҳ таоло унга ё сўраганини тезда беради, ёки ўшанинг мислича ёмонликни ундан буриб қўяди», дедилар. Шунда одамлардан бири:

«Ундай бўлса (дуони) кўпайтирамиз», деди.

«Аллоҳ кўпайтирувчироқдир», дедилар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳдан бериладиган нарсалар ичида энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир», дедилар».

Шунинг учун Аллоҳ таолодан офиятни – соғлик ва тинчликни кўпроқ сўраш керак бўлади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, дуо нозил бўлган ва нозил бўлмаган нарсадан сақлайди. Эй Аллоҳнинг бандалари! Ўзингизга дуони лозим тутинг!» дедилар».

Демак, ким нозил бўлган балолардан сақланай деса, кўпроқ дуо қилсин. Ким нозил бўлмаган балолардан сақланай деса ҳам, кўпроқ дуо қилсин.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қазони фақатгина дуо рад қиладир. Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир», дедилар».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳдан Унинг фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Ундан сўралишини хуш кўрадир. Энг афзал ибодат кушойишни кутишдир», дедилар».

Ушбу саккизтани Термизий ривоят қилган.

Кушойиш – нажот, енгиллик, мусибатнинг ариши.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ширкнинг ҳақиқати, инсон Аллоҳ Ўзининг олий зотига хос қилган ҳамда бандаликка шиор қилган сифат ва амалларни бошқа махлуқни рози қилиш учун, унга нисбат давоми...

17418 00:13 / 03.12.2016
Аллоҳ таоло .Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаганҳурлар бор. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз Уҳурлар худди ёқут ва давоми...

17500 21:32 / 01.12.2016
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда қилинглар, дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, давоми...

2698 19:00 / 01.08.2022
Яна жуда муҳим бир нарсани билиб олиш ақийда илмини ўрганувчи шахс учун лозим ва лобуддир.Мутавотир хабар ndash хоҳ Қуръони каримда келган, хоҳ ҳадиси шариф ила давоми...

5850 13:09 / 03.12.2018