Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (154-дарс). Ибодат ва дуо

19:30 / 18.10.2021 2686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу икки нарса, яъни ибодат ва дуо қазо ва қадар, банданинг амали ихтиёрий ёки мажбурий экани, савоб ва иқоб масалалари билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидламоғимиз лозим.

Агар баъзи тушунмаганлар ўйлаганидек, қазо ва қадар Аллоҳ таолонинг илми эмас, балки мажбурлаши бўлганида, У Зот биз бандаларни ибодат ва дуо қилишга амр қилмаган бўлар эди. Мабодо Ўзи мажбур қилиб туриб, яна амр берадиган бўлса, мантиқсизлик бўларди. Бу эса Аллоҳ таолонинг шаънига мутлақо тўғри келмайди.

«Ибодат» сўзи «итоат» маъносини билдиради. У «убудият» – «қуллик» маъносидан кўра кучлироқдир. Чунки ибодат маъбуд олдида ўзини хору зор тутишнинг юқори чўққисидир. Бундай нарсага, яъни маъбудликка эса фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина сазовордир.

«Жавҳаратут тавҳид» номли китобнинг шарҳида ибодат қуйидагича таърифланган экан:

«Ибодат Аллоҳ таоло ёқтирадиган – намоз, закот, рўза, ҳаж, ростгўйлик, омонатни адо қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, силаи раҳм қилиш, аҳдга вафо қилиш, Аллоҳ таолонинг динига ихлос қилиш, У Зотнинг неъматига шукр қилиш, қазосига рози бўлиш ва шуларга ўхшаш, зоҳир бўлсин, ботин бўлсин, ҳар бир эзгу гап ва амални жамловчи исмдир».

Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримда келган бандаларни ибодатга чақирувчи баъзи оятларини ўрганайлик.

Аллоҳ таоло Фотиҳа сурасида:

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ

«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз», деган (5-оят).

Бизда «ибодат» деганда, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қуръон қироати каби нарсалар тушуниладиган бўлиб қолган. Тўғри, булар улкан ибодатлар, лекин аслида Аллоҳга манзур бўлган ҳар бир иш ибодатдир. Демак, инсон ўз ҳаётида Аллоҳнинг айтганини қилиб юрса, ибодатда юрган бўлади. Аллоҳ ҳалол ризқ топ, деб буюрганми, демак, ҳалол ризқ топиш ҳаракатида юрганлар ибодатда бўладилар. Албатта, ҳалол ризқ топиш ибодат экан, деб бошқа нарсалар тарк қилинмайди. Масалан, намоз ва рўзани тарк қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Хулласи калом, «Ийяка наъбуду» – «Фақат Сенинг айтганингни қиламиз» маъносини англатади. Бу эса банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъдадир. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُواْ رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақво қилсангиз», деган (21-оят).

Ушбу оятда умумбашарга қарата нидо этилмоқда: «Сизларни яратган тарбиячингиз улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда – У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад – шоядки, тақводор бўлсаларингиз».

Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
وَاعْبُدُواْ اللّهَ وَلاَ تُشْرِكُواْ بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالاً فَخُورًا

«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар», деган (36-оят).

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг илмий фаолиятларини илми каломдан бошлаганлари ва кейин фиқҳга ўтганлари ҳақида сўз юритган эдик. У кишининг давоми...

3778 19:20 / 15.07.2019
.,. . .,. . ,. . ,. Абу Ҳурайра ёки Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Табук давоми...

3471 19:00 / 17.05.2022
1191. Абу Умомадан ривоят қилинади.Шайтон бирортангизнинг тўшагига уни аҳли тўшаб, тайёрлаб қўйганидан кейин келади ва унга чўпми, тошми ёки бирор нарсани унинг давоми...

15030 16:12 / 06.03.2018
Шайх Муҳаммад ибн Aлий ибн Муҳаммад Боитийя .Ғоятулмуно Сафийнатуннажаҳ, китобида шундай дейди.Aҳли сунна ва жамоа мазҳаби эътиқоддаги Ашъарий ва Мотуридий давоми...

2088 13:30 / 23.08.2021