Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (80-дарс). Аҳли қиблага иймон ва уларни кофир қилмаслик ҳукми

15:45 / 06.04.2020 4041 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва модомики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани эътироф қилар эканлар, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча айтганларини ва хабарларини тасдиқлар эканлар, аҳли қибламизни «мўминлар», «мусулмонлар» деб номлаймиз.

«Аҳли қибламиз»дан мурод, Исломни даъво қиладиган ва Каъбага юзланадиганлардир. Гарчи маъсият эгаларидан бўлса ҳам. Лекин шарт шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсалардан диннинг заруриятларидан ҳисобланувчи бирортасини ёлғонга чиқармаган бўлиши керак. Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган диннинг асосий ва зарурий нарсаларининг ҳаммасини тасдиқлаб, эътироф қилган ва бу вожиботлардан ҳеч бир нарсани инкор қилмаган аҳли қиблага «мусулмон» дейилади.

Бу эса қиблага юзланган ҳар бир кимса ҳам мўмин эмас, деганидир. Албатта, қиблага юзланса ҳам, набийликни, набийликнинг тамом бўлганини ёки Қуръонни ёлғон деса, ёки Қуръон бузилган, деса, ёки шариатнинг зоҳирини амалдан қолдириш ҳақида гапирса, мусулмон бўла олмайди.

Ҳа, мусулмон гуноҳ иш қилиш билан, модомики ўша ишни ҳалол санамаса, Исломдан чиқмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бизнинг намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган нарсамизни еса, у мусулмондир. Бизга бўлган имтиёз унга ҳам бўлади. Бизга юклатилган масъулият унга ҳам юклатилади», деганлар (Бухорий ривоят қилган).

Ва Аллоҳ ҳақида баҳсга шўнғимаймиз ва Аллоҳнинг динида ботилга мойил бўлмаймиз.

Шарҳ: Яъни Аллоҳнинг зоти ҳақида баҳс юритиб, У тўғрисида гапирмаймиз. Чунки бу нарсалар ақлдан юқоридир.

«Ҳақ аҳлига ботил аҳлининг шубҳаларини ташлаб, уларни ҳақдан оздириш учун хусумат қилмаймиз». Муаллиф бу билан баъзи томонларнинг ботил каломларига ишора қилмоқда. Чунки улар илоҳ ҳақида илмсиз равишда, ҳужжат-далилсиз гап юритадилар.

Далиллар:

«Улар гумон ва ҳавойи нафсдан бошқа нарсага эргашмаслар. Ҳолбуки, уларга Роббларидан ҳидоят келмишдир» (Нажм сураси, 23-оят);

«Одамлардан Аллоҳ ҳақида илмсиз, ҳидоятсиз ва ёритувчи китобсиз талашиб-тортишадиган кимсалар бор» (Ҳаж сураси, 8-оят).

Абу Ҳанифа  раҳматуллоҳи алайҳи: «Ҳеч кимга Аллоҳнинг зоти ҳақида бирор нарса нутқ қилиш жоиз эмас. Балки У Зот Ўзини Ўзи васф қилган нарса ила васф қилинур», деган.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки Аллоҳ бандага бирор ерда ўлмоқни қазо қилган бўлса, унинг давоми...

3412 17:30 / 19.07.2021
.АлҚобиз, исми руҳларни қабз қилувчи, хоҳлаган кишисининг ризқини қабз қилувчи, қалбларни қабз қилувчи деган маъноларни англатади.Аллоҳнинг ушбу исми саҳиҳ давоми...

8379 17:00 / 12.08.2017
биринчимақола Қуръони Каримда жинларнинг бир нечта хусусиятлари зикр этиб ўтилган1. Жинлар оловдан яратилган махлуқотлардир.Аллоҳ таоло Роҳман сурасида давоми...

1943 00:00 / 09.11.2022
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида қуйидагиларни айтади .Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта давоми...

2805 19:00 / 03.01.2023