Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (70-дарс). Закот

16:04 / 27.01.2020 4235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» маъноларини билдиради.

Шаръий истилоҳда:

«Закот махсус молдан, махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилинганидек мулк қилиб беришдир».

Закот Қуръон оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ила фарз бўлган.

Мусулмонлар барча асрларда ва ўлкаларда закотнинг фарзлигига ижмоъ қилишган, яъни бир овоздан: «Закот – фарз ибодат», деб айтишган.

Саҳобаи киромлар закотни бермай, уни ман қилганларга қарши иттифоқлик ила уруш қилганлар.

Ким закотнинг фарзлигини инкор қилса, кофир бўлади. У уч марта тавба қилишга чақирилади. Тавба қилса-қилди, бўлмаса, муртад сифатида ўлимга ҳукм қилинади.

Исломга янги киргани туфайли ёки чет жойларда жоҳил бўлиб ўсганлиги учун закотнинг фарзлигини инкор қилган одамга тушунтирилади, ўргатилади, дарҳол «кофир» деб ҳукм қилинмайди.

Закот ибодатини бажармаганлар учун бу дунё ва охиратда азоблар белгиланган.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. . . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни давоми...

2988 19:15 / 24.05.2022
Қуръони Каримда фаришталарнинг баъзи вазифалари ҳақида маълумотлар келган. Биз учун бу масалада ояти карималар асосий манбадир. Келинг, мазкур оятлардан давоми...

1586 00:00 / 30.08.2022
Ислом мусулмонларни фаришталарга иймон келтиришга чақиради. Бу Иймон руҳий ҳаётнинг асосидир. Бундай ҳаёт эса кишиларни фақат яхшиликка ундайди. Бундан мақсад, давоми...

6179 22:39 / 02.12.2016
islom.uz middot 010 Илм нима Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, ақийда ўта ишончли илмга асосланган бўлиши керак. Хурофот, хаёл, илҳом, оддий шаклдаги илм билан исломий ақийда давоми...

6002 13:02 / 21.09.2020