Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (222-дарс) Зуҳд маъносида келган оятлардан намуналар

19:00 / 18.03.2023 1322 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:

ﯯ ﯰ ﯱ
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ

«Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт. Кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам поклаб ёд эт. Шоядки, рози бўлсанг. Уларни синаш учун дунё ҳаётининг кўрки қилиб, айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир» (Тоҳа сураси, 130-131-оятлар).

Баъзиларга берилган турли зеб-зийнатларга ҳавас билан боқма. Улар бу дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Биз уларга бу матоҳларни синаш учун вақтинча берганмиз. Беш кунлик дунёнинг зебу зийнатида бақо йўқ. Бирпасда заволга учрайди.

«Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир».

Роббинг сенга берган ризқ энг яхши ризқдир, энг боқий ризқдир. У вақтинчалик эмас, доимийдир. У синаш учун эмас, сийлаш учундир.

Аллоҳ таоло яна бундай деб марҳамат қилади:

 

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

 

 

«Аллоҳ бандаларига Латифдир. У Ўзи хоҳлаган кишига ризқ берур. У ўта қувватлидир, ўта иззатлидир. Ким охират ҳосилини истаса, унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас» (Шууро сураси, 19-20-оятлар).

Ушбу оятнинг маъносидан Аллоҳ таолонинг латиф сифати яққол кўриниб турибди. Аллоҳ хоҳлаган одамига – у одам солиҳми, солиҳ эмасми, қобилми, қобил эмасми, мўминми, кофирми, ризқни бераверади. Агар Аллоҳ кофир, фосиқ, осий ва гуноҳкорларга ризқ бермаса, улар ўзларига ўзлари ризқ бера олмайдилар. Шунингдек, Аллоҳдан бошқа ҳеч бир зот ҳам уларга ризқ бера олмайди. Бинобарин, улар тезда ҳалок бўладилар. Аммо у ҳолда уларни дунёга келтириш, бу дунёда синовдан ўтказиш ва охиратдаги ҳисоб-китоб ҳикматлари ботил бўлади.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло яхшига ҳам, ёмонга ҳам ризқни бераверади. Охират ризқини хоҳлаб, ўшанга яраша ҳаракат қилган бандага охират ризқини беради. Бу дунё ризқини хоҳлаб, ўшанга яраша ҳаракат қилган бандага бу дунё ризқини беради. Аммо бу дунё ризқини истаган ўша бандага охиратдан ҳеч қандай насиба қолмайди.

Охират ҳосилини истаган одам эса бу дунё ҳосилидан ҳам баҳраманд бўлади, бўлганда ҳам, бошқалардан кўра яхшироқ баҳраманд бўлади. Шундай экан, ҳар ким ўзи ўйлаб, фикр юритиб, юрадиган йўлини танлаб олаверсин. Бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг Китобига, динига амал қилишга боғлиқ. Аллоҳга иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар яхши оқибатга эришишлари турган гап.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:

ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ

 

«Ер юзида ёки ўзларингизда бирор мусибат етса, уни яратишимиздан олдин албатта китобда бўлур. Албатта, бу Аллоҳ учун осондир. Токи на сиздан кетган нарсага ачинманг ва на сизга келган нарсадан ҳовлиқиб кетманг. Аллоҳ ҳеч бир димоғдор ва мақтанчоқни суймас» (Ҳадид сураси, 22-23-оятлар).

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи бир ояти карималарда .тақво, сўзи .ихлос, маъносини англатади. Тавба сурасидаги қуйидаги ояти карималарда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади давоми...

956 19:00 / 25.11.2023
Руҳий тарбия соҳасида .тахаллуқ, ndash .хулқланиш, деганда Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ила хулқланиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу борада эргашиш давоми...

3129 05:00 / 28.02.2017
Имом Шотибий бидъатни икки хил таъриф қилган 1. Бидъат динда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у ила шариатга ўхшатиш киритилади. Унга юриш ила Аллоҳга ибодат давоми...

2751 18:14 / 02.10.2021
Бахту саодат маънавий нарса бўлиб, уни кўз билан кўриб бўлмайди. Қанчалик билан қиёслаб бўлмайди. Хазиналарга сиғмайди. Олтинга ёки фунтга, рублга ёки долларга давоми...

3674 05:00 / 01.03.2017