Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (205-дарс) Валиюллоҳ Деҳлавий наздида тавҳиднинг даражалари

20:00 / 21.11.2022 1554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тавҳиднинг даражаси тўрттадир:

Биринчиси: Мавжудликнинг вожиблигини фақат Аллоҳ таолога боғлаш. Бас, Ундан ўзганинг вужуди вожиб бўлмас. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи далолат қилади: 

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ

 

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Бақара сураси, 255-оят). 

Иккинчиси: Аршни, осмонлару ерни ва бошқа барча мавжудотларни халқ қилишни, яъни яратишни фақат Аллоҳ таолога боғлашдир. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи далолат қилади: 

ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ

 

«Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир. Ва У ҳар бир нарсага вакилдир» (Зумар сураси, 62-оят). 

Ушбу икки даража ҳақида илоҳий китоблар ҳам, араб мушриклари ҳам баҳс юритмаган. Яҳудий ва насоролар бу икки сифатга хилоф қилмаганлар. Балки Қуръон бу нарсаларнинг улар наздида мусаллам нарсалардан эканини очиқ айтган. 

Учинчиси: Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг тадбирини фақат Аллоҳга боғлаш. Яъни ҳамма оламнинг тадбирини фақат Аллоҳ қилади, деб эътиқод қилиш. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи далолат қилади: 

ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ

 

«Огоҳ бўлинг, яратиш ва амру тадбир Унинг Ўзига хосдир» (Аъроф сураси, 54-оят).
 
Яъни, Аллоҳ таоло борлиқдаги ҳамма нарсани яратганидек, Унинг Ўзи уларга амр қилади, қайтаради ва ишларини тузиш жиҳатидан ҳам, шариатга киритиш жиҳатидан ҳам тадбирини қилади. 
Яна Аллоҳ таоло марҳамат қилади: 

ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ

 

«У Зот осмондан ергача – барча ишнинг тадбирини қилур» (Сажда сураси, 5-оят). 

Борлиқнинг барча иши Аллоҳ таолонинг қўлидадир. У Зот оламдаги ҳеч бир нарсанинг тадбирини Ўз халқидан бирортасига – анбиёларга ҳам, расулларга ҳам, авлиёларга ҳам, қутбларга, абдол ва ғавсларга ҳам, имомлару фаришта ва жинларга ҳам топширмаган.
Тўртинчиси: Албатта, Ундан ўзга ҳеч ким ибодатга сазовор эмас. Бунга қуйидаги оятлар далолат қилади: 

ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ

 

«Бас, билгин: албатта, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» (Муҳаммад сураси, 19-оят). 

ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ

 

«Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир» (Бақара сураси, 163-оят).

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ

 

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Бақара сураси, 255-оят). 

Бунга ўхшаш оятлар кўп. Ушбу икки даража бир-бири билан табиий равишда боғлиқдир. Чунки оламнинг ҳаммасининг тадбирини фақат Аллоҳ таолога боғлаш У Зотнинг ибодатга ҳақдор, бош­қанинг ҳақдор эмаслигига далилдир. Уларнинг орасидаги алоқа далил ва ҳукм алоқасидир. 

Мушрик фирқаларнинг ихтилофи ушбу икки даражада бўлгани учун ҳам Қуръони Карим ўша икки даражани исбот қилишга, ораларидаги табиий боғланишни алоҳида кўрсатишга катта аҳамият берган. Шунингдек, уларнинг шубҳаларига қониқарли раддиялар қилган («Ҳужжатуллоҳил Болиға», 1-жуз, 123-бет). 


«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклаш уни ширкдан ва ундан ажраб чиқадиган ифлосликлардан поклаш демакдир. Бу ишни ҳақиқатга чиқариш эса тавҳид ва унинг шўъбалари ила бўлади.Нафснинг давоми...

3534 13:00 / 19.09.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган шундай бир ҳадис бор Аллоҳ қўрқувидан кишининг вужуди ҳурпайган вақтда, дарахтдан япроқлар давоми...

3053 12:35 / 20.10.2018
Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат Аввало, турли омилларга кўра .тасаввуф, сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақийқатнинг .руҳий тарбия,, давоми...

4060 05:00 / 28.02.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимАли розияллоҳу анҳу дедилар Тақво Аллоҳдан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш, озга қаноат қилиш, кетадиган кунга тайёргарлик кўришдирrdquo. давоми...

5607 05:00 / 01.03.2017