Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (203-дарс) Тавҳид ва ибодат

00:00 / 06.11.2022 1416 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Тавҳид» сўзи луғатда «ваҳҳада» – «юваҳҳиду» – «тавҳийдан» лафзларининг масдаридан олинган бўлиб, бирор нарсага бирлик ва фардликни нисбат беришни ва ундан кўпликни инкор этишни англатади. Чунки шу вазнда келган феъл ва масдарлар нисбат беришни билдиради. Мисол учун, «фосиққа чиқариш» дейилса, «унга фисқ нисбатини бердим», дегани бўлади. Шунинг учун ҳам «Ваҳҳаттуллоҳа» жумласи «Аллоҳга ваҳдоният нисбатини бердим» ва «Албатта, Унинг Ўзи якка эканига ишондим», деган маънони англатади. 
Бунда «Уни битта қилдим» деган маъно йўқ. Чунки У Зотнинг ваҳдонияти қилувчининг амали билан бўлмайди. 

Шаръий истилоҳда эса: 

«Тавҳид Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб эътиқод қилишдир». 

Қуръон ва Суннат уламолари тавҳиднинг қисмлари ҳақида 
Тавҳид уч қисмдан иборат: 
Сифатлар тавҳиди, робблик (парвардигорлик) тавҳиди ва илоҳийлик (ибодатга сазоворлик) тавҳиди. 
Сўнгра илоҳийлик тавҳидининг ўзи яна иккига бўлинади: 
Исбот ва маърифатдаги тавҳид ҳамда талаб ва қасддаги тавҳид.

Мутакаллимлар тавҳиднинг турлари ҳақида 

Билингки, тавҳид: 
1. Ёки мавжудликнинг вожиблигини фақат Аллоҳга боғлашдир. 
2. Ёки холиқлик – яратувчиликни ёлғиз Аллоҳга боғлашдир. 
3. Ёки маъбудият – ибодат қилиниш ҳаққини ёлғиз Аллоҳга боғлашдир.


«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қиёмат қачон, эй Аллоҳнинг Расули, деб давоми...

1332 19:00 / 18.06.2023
Ихлос амалларнинг мағзидир. Қилинган амалнинг қабул бўлиши ёки бўлмаслиги ундаги ихлоснинг бор ёки йўқлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳам ихлос мавзуси давоми...

2786 05:00 / 01.03.2017
146. Аллоҳ уч нарсани quotЧиройлиликquot билан васф қилди1. Чиройли сабр.2. Чиройли ҳажр тарк этиш.3. Чиройли кечириш.Бас, шикоят қилмасдан сабр қил.Озор бермасдан тарк давоми...

4315 23:10 / 19.04.2017
Ғазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ғазабни ютувчиларни мадҳ қилиб давоми...

2861 19:00 / 13.08.2022