Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (82-дарс). Ҳаж

15:30 / 25.04.2020 3532 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодати ҳам нафсни поклашда ва ахлоқни сайқаллашда катта таъсири бор омилдир. Бу маънони Қуръони Каримда ҳаж ҳақида келган оятларнинг баъзисига назар ташлаш билан фаҳмлаб олсак бўлади.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир» (197-оят).

«Ўзига ҳажни фарз қилиш» ҳажни ният қилиб эҳромга кириш деганидир. Демак, ундай одамга шаҳвоний ишлар, яъни жинсий яқинлик ва унинг ҳақидаги гап-сўзларни сўзлаш ва шунга ўхшаш нарсалар мумкин бўлмайди. Яна ҳажда фисқ – катта-кичик гуноҳ ишларни қилиш, одамлар билан талашиб-тортишиш ва сўкишиб, жанжал чиқариш каби ишлар ҳам мумкин эмас.

 Ҳаж қилувчи инсон улуғ мақомга эришган бўлади. У дунёвий ишларнинг барчасидан ажраган ҳолда Аллоҳ таолога юзланади, Роббул оламийнинг уйини зиёрат қилгани чиққан бўлади. Шу боис, у олий даражадаги одоб билан одобланиши зарур. Ҳамма ёмон нарсаларни тарк этиб, яхши ишларни кўпроқ қилиши лозим.

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади:

«Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир» (32-оят).

Ушбу ояти каримадаги «нишонлар»дан мақсад ҳажда қурбонликка сўйиладиган катта ҳайвонлардир. Демак, ҳажда сўйишга аталган ҳайвонларни улуғлаш, авайлаш, эъзозлаш қалб тақвосидан экан. Зеро, ҳаж ибодатидан кўзланган асосий мақсад ҳам тақводир.

Ҳаждан кўзланган мақсад мукаммал равишда рўёбга чиқиши учун бир қанча қалб амаллари ва одобларни бажо келтириш лозим бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида марҳамат қилади .Кимки дунё ҳаётини ва унинг зийнатини истаса, унинг амалларисамарасини унда тўлиқ берамиз. Уларга унда давоми...

2617 19:00 / 27.08.2022
Юқорида айтиб ўтилган вирдларни яна ҳам яхши тушуниш, уларнинг ҳужжат ва далилларини билиб олиш ҳар бир мурид учун фойдадан холи бўлмайди. Чунки бу зикрлар ва давоми...

2312 13:02 / 29.11.2018
Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, рақоиқ луғатда рақиқнинг жами бўлиб, .нозик,, .ўта таъсирли, деган маънони билдиради. Бошқача қилиб айтилганда, қалбни рақиқюмшоқ давоми...

3798 05:00 / 28.02.2017
. ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир,, дедилар,. Аллоҳ давоми...

2268 19:00 / 03.09.2022