Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ражонинг даражалари | Тазкия дарслари (249-дарс)

19:00 / 01.10.2023 1005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Авомларнинг даражаси.

Савобнинг ҳосил бўлиши ила оқибатнинг яхши бўлиши.

2. Хосларнинг даражаси.

Розилик ва яқинликнинг ҳосил бўлиши.

3. Хосларнинг хосининг даражаси.

Шуҳудга имкон топиш ва Маликул Маъбуднинг сирларига тараққий қилишнинг зиёда бўлиши.

Баъзида «Хавф афзалми ёки ражоми?» дея сўралади. Уламолар: «Бу каби савол нотўғри бўлиб, худди «Нон афзалми ёки сув?» деганга ўхшайди», дейдилар.

Бундай ҳолатда «Албатта, очга нон, чанқаганга сув афзал», деган жавоб берилади.

Агар иккиси жам бўлса, қай бири ғолиб эканига қаралади. Очлик ғолиб бўлса нон, чанқоқ ғолиб бўлса, сув афзал бўлади.

Агар очлик ва чанқоқ баробар бўлса, нон ва сув иккиси ҳам баробар бўлади.

Хавфу ражо қалб хасталиклари учун икки даводир. Уларнинг фазли ҳам мавжуд дардга қараб бўлади.

Агар қалбга ғолиб бўлиб турган нарса Аллоҳ таолонинг макридан омонлик ғурури дарди бўлса, унга хавф дориси афзал бўлади.

Агар қалбдаги дард Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумидлик ёки маъсиятга ружу қўйиш дарди бўлса, унга ражо давоси муносиб бўлади.

Умуман, бу каби масалаларда «афзал» сўзини ишлатишнинг ўзи ҳам дуруст эмас. Унинг ўрнига «муносиб» сўзини ишлатиш яхши бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, одамларнинг кўпчилиги учун ражодан кўра хавф муносиброқ. Чунки уларнинг ичида маъсият ғолиброқдир.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, энг катта маънавий жиноятлардан ҳисобланган ҳасад сиёсий, иқтисодий ҳамда бошқа соҳаларда кўплаб зарар келтирувчи ижтимоий дарддир. Ҳа, ҳасад айнан давоми...

3071 05:00 / 28.02.2017
Маълумки, ҳасад энг оғир қалб хасталикларидан биридир. Қалб хасталикларини эса фақат илм ва амал билангина даволаш мумкин. Ҳасадни илм билан даволаш давоми...

2543 17:00 / 12.02.2022
Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай деб марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам У Зотни давоми...

1076 19:00 / 11.06.2023
учинчи мақолаЮсуф алайҳиссалом нафси ҳақида шундай деди.Ўзимни нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир, Юсуф сураси, давоми...

6771 10:59 / 25.04.2019