Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (157-дарс). Бидъатга қарши туриш ва унинг зарарлари

18:00 / 23.10.2021 2283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қуръони Каримни атрофлича, яхши ва пухта ўрганиб, унга амал қилиш.

2. Суннати мутоҳҳарани атрофлича, яхши ва пухта ўрганиб, унга амал қилиш.

3. Ижтиҳодга салоҳияти йўқ кишиларнинг гапини қабул қилмаслик.

4. Қандайдир гап ёки фикрга нисбатан таассубни тарк қилиш.

5. Авомларнинг диндан гап юритишини ман қилиш.

6. Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳаби ҳамда мўътабар фиқҳий мазҳабларга хилоф бўлган тоифа, фирқа ва гуруҳларни жиловлаш.

7. Мусулмонларнинг раҳбарлари бузуқ йўлдаги фирқаларнинг одамларига насиҳат қилиб, уларни тўғри йўлга бошлашлари зарур.

Бидъатнинг зарарлари:

1. Амалларнинг ҳабата бўлиши.

2. Шайтоннинг бидъатчига яқин бўлиши.

3. Ҳақ билан ботилнинг аралашиб кетиши.

4. Исломни яхши билмаганлар нафратининг қўзиши.

Албатта, маъсият билан бидъатнинг орасида фарқ бор. Осий маъсиятни, гуноҳ эканини билиб, хижолат бўлган ҳолда амалга оширади. Савобдан маҳрумлигини ва жазога гирифтор бўлишини ҳам билади.

Аммо бидъатчи ўзини ҳақ йўлда деб ҳисоблайди. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъати учун савоб олишига қаттиқ ишонади.

Ҳар бир банда бошқа салбий нарсалар каби, бидъатдан ҳам узоқда бўлиши лозим.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Руҳий тарбия машойихлари нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишида энг муҳим воситаларидан бири муробата эканини алоҳида таъкидлайдилар. Уларнинг истилоҳида давоми...

3615 05:00 / 28.02.2017
Шунингдек, кечаси таҳажжудга уйғонганда ҳам аввалги каломи зикр бўлиши учун ҳаракат қилади. . ,. .Ибн Аббос давоми...

2647 15:10 / 30.12.2018
.Вараъ, сўзи араб тилида бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш, хижолат бўлиш маъносини билдиради.Уламолар .вараъ,нинг истилоҳий маъноси ҳақида бир бирини давоми...

3212 05:00 / 28.02.2017
Юқорида айтиб ўтилган вирдларни яна ҳам яхши тушуниш, уларнинг ҳужжат ва далилларини билиб олиш ҳар бир мурид учун фойдадан холи бўлмайди. Чунки бу зикрлар ва давоми...

2312 13:02 / 29.11.2018