Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (109-дарс). Ҳусни хулқнинг аломатлари

13:00 / 07.11.2020 3440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

 Гоҳида мурид жидду жаҳд қилиб, маъсиятларни тарк қилиб, хулқининг сайқалланганини ва энди мужоҳадага ҳожат қолмаганини гумон қилиши мумкин. Аслида эса ундай эмас. Ҳусни хулқ – чиройли хулқ мўминлардаги бир қанча сифатларнинг мажмуасидан иборат.

Аллоҳ таолонинг Ўзи уларни мазкур сифатлар ила сифатлаган:

У Зот Анфол сурасида марҳамат қилади:

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ

«Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир» (2-4 оятлар).

У Зот Тавба сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ  ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

«Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!» деган (112-оят).

У зот Муъминун сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ

«Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгирувчилардир. Улар закотни адо қилувчилардир. Улар фаржларини сақловчилардир. Ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлар бундан мустасно. Албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир. Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир. Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир. Ана ўшалар ворис бўлувчилардир» (1–10-оятлар).

У зот Фурқон сурасида марҳамат қилади:

ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ

«Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозе ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганларида, «Салом», дейдиганлардир. Улар тунларни Роббларига сажда қилиб, бедор ўтказадиганлардир. Улар: «Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. Албатта, у нақадар ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир.

Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар. Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб)да хор бўлиб, мангу қолур.

Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтадир.

Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар. Уларга Роббларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар.

Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир. Ана ўшалар сабр қилганлари учун «болохоналар» ила мукофотланурлар ва унда табрик ва салом билан қаршиланурлар. Унда мангу қолувчидирлар. У нақадар гўзал қароргоҳ ва турар жойдир.

Сен: «Агар илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб) лозим бўлур», деб айт» (63-77 оятлар).

Кимга ўзининг ҳоли ноаниқ бўлиб қолса, ушбу оятларга солиштириб кўрсин. Мазкур сифатларнинг ҳаммаси борлиги ҳусни хулқнинг аломатидир. Агар мазкур сифатларнинг баъзиси бўлиб, баъзиси бўлмаса, борини сақлаб, йўғини пайдо қилиш ҳаракатида бўлади.

(Давоми бор)

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур давоми...

729 19:00 / 02 март
.Тақво, ва .вараъ, парҳезкорлик сўзларини биргаликда зикр қилиш одатга айланиб қолган. Иккиси бирбирининг ўрнига ишлатиладиган ҳолатлар ҳам бор. Баъзида давоми...

893 19:00 / 15.10.2023
Бир солиҳ кишининг яҳудий қўшниси бор эди. Улар кўпинча бирга ўтиришарди.Солиҳ киши бирор иш қилишни хоҳласа .Эҳтиёжлар фақат Набий алайҳиссаломга салавот айтиш давоми...

16726 11:51 / 03.04.2017
Минг афсуслар бўлсинким, ҳижрий еттинчи асрдан кейин барча исломий билимлар бошига тушган таназзул тасаввуфни ҳам четлаб ўтмади. Замон ўтиши билан тасаввуфнинг давоми...

5537 10:30 / 08.10.2018