Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 175-дарс. Кибр дарахти экилган шахснинг аломатлари

18:30 / 05.03.2022 4714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Қудома Мақдисий кибрнинг уч даражаси борлигини айтади:

1. Кибр инсоннинг қалбида қарор топган бўлади. У ўзини бошқалардан афзал деб билади. Аммо у тиришиб, тавозе кўрсатади. Бу одам қалбида кибр дарахти экилган, лекин унинг шохлари кесилган шахсдир.

2. Бир киши ўз ҳаракатлари билан мажлисларда баланд-парвозликни, тенгдошлари ўртасида пешқадамликни ва ўз ҳаққи камситилишига инкорни ошкор қилади. Олим бўлса, одамлардан юз ўгиргандек бўлиб афтини буриштиради. Обид бўлса, худди одамлардан жиркангандек, бурнини жийиради. Бу иккиси ҳам Аллоҳ таоло Ўз Набийсига «Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат», деб берган одобни билмаган жоҳиллардир.

3. Бир кишининг тили билан даъво қилиб, ўзини мақташ ила фахрланиши, шунингдек, насаби билан мақтаниши ҳам кибрдир.

Кибрнинг турлари қуйидагилар:

1. Аллоҳ таолога кибр қилиш.

Бу энг ёмон кибрдир. Бу ҳолат Фиръавн ва Намруднинг кибрига ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таолога банда бўлишдан ўзини олиб қочишдир.

2. Набий алайҳиссаломга кибр қилиш.

Бу ҳолат Макка кофирларига ўхшаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўйсунишдан жоҳиллик ва саркашлик ила кибр қилишдан иборатдир.

3. Бандаларга кибр қилиш.

Бу ўзини бошқалардан устун қўйиб, ўзгаларга ҳақорат назари билан қарашдан иборатдир.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломни яхши ўрганиб, шу билан бирга Исломнинг руҳий тарбия қисми бўлган тасаввуфни ҳам илмий асосда ўрганишни йўлга қўйиш бизнинг энг биринчи вазифамиз бўлиши давоми...

4478 14:40 / 02.11.2019
136. Халқ сенинг зоҳирингга қарайди. Холиқ сенинг ботинингга назар солади. Шундай экан, одамлар қарайдиган жой ташқи кўринишингни зийнатлаб, Аллоҳ жалла жалалуҳу давоми...

4073 09:26 / 13.04.2017
Бир оят тафсири 6қисм Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган Ёки кофирларнинг қилган амаллари қаватмақават тўлқин ва унинг устида қора давоми...

2921 05:00 / 01.03.2017
Инсон бошқаларга яхши кўринишга, қалбларнинг маҳбуби бўлишга, ҳамма томонидан бирдек мақбул шахс сифатида фаолият олиб боришга интилиб яшайди. Айрим авлиёларни давоми...

3502 05:00 / 01.03.2017