Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (60-дарс). Диндаги ғулув — тасаввуфни шариатдан устин қўйиш

15:30 / 23.11.2019 3098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тариқатларнинг ва шайхлик даъвосини қилувчи шахсларнинг тўғри йўлда эканлигини аниқлаш учун уларнинг шариатга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган йўлга нечоғлик мос эканликларини солиштириш кифоя қилади.

Зеро, тасаввуфга оид барча нарсаларни азизларимиздан эшитганимиз ёки кўрганимиз тарзида эмас, азизларимиз каби Қуръон ва Суннатни асос қилиб олиб, илмий равишда ўрганиб, йўлга қўйишимиз лозим. Буларнинг барчаси ҳаммамизнинг иттифоқ бўлиб ҳаракат қилишимиз орқали юзага чиқиши мумкин.

Ана шундагина Исломнинг руҳий тарбия қисми бўлган тасаввуф ихтилофга эмас, иттифоққа сабаб бўлади.

Ана шундагина Исломнинг руҳий тарбия қисми бўлган тасаввуф жаҳолатга эмас, маърифатга сабаб бўлади.

Ана шундагина Исломнинг руҳий тарбия қисми бўлган тасаввуф қолоқликка эмас, тараққиётга сабаб бўлади.

Ана шундагина Исломнинг руҳий тарбия қисми бўлган тасаввуф жанжалга эмас, тинчликка сабаб бўлади.

Ана шундагина Исломнинг руҳий тарбия қисми бўлган тасаввуф тафриқага эмас, бирликка сабаб бўлади.

Аллоҳим! Ушбу ёзганларимизни мазкур эзгулик йўлидаги кичик бир қадам сифатида қабул этгин! Омин!

Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласида учинчи жуз – «Ният, ихлос ва илм китоби», ўттиз тўртинчи жуз – «Яхшиликлар ва ахлоқ китоби», ўттиз бешинчи жуз –  «Зикрлар, дуолар, истиғфор ва тавба китоби», ўттиз олтинчи жуз – «Зуҳд ва рақоиқлар китоби», ўттиз еттинчи жуз – «Одоб китоби» ҳам айни шу мақсадга оидлиги бизни янада қувонтиради. Аллоҳ таолонинг ёрдами ила яна бошқа китоблар ва ҳаракатлар ҳам бўлиши умидидамиз. Аллоҳим, Ўзингнинг йўлингдан адаштирмагин! Омин!

«Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси керак.Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида давоми...

15848 05:00 / 28.02.2017
Тасаввуф ҳақида мусулмонлар орасида хилмахил қарашлар мавжуд. Баъзилар тасаввуфни .куфр ва ширк, дейдилар. Баъзилар эса тасаввуфдан бошқа нарса ботил, дейдилар. давоми...

4736 13:55 / 12.10.2019
Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, ҳар бир тариқатнинг ўз шайхидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган силсиласи бор. Мазкур силсилага кирувчи давоми...

4517 13:30 / 22.12.2018
Роббликда ширк келтириш Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .hellipва ўз Роббимизга ҳеч кимни ширк келтирмасмиз,, деб мараҳамат қилган. Жин сураси, 2оят. Аллоҳ давоми...

2090 17:00 / 10.07.2021