Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (238-дарс) Аллоҳнинг муҳаббати ҳақидаги оятлар

19:00 / 17.07.2023 1210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Моида сурасида бундай деб марҳамат қилади:

ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ...

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур...» (54-оят).

Аллоҳ таоло Ўз динининг ер юзида барқарор бўлишини ирода этган. Бу иродани юзага чиқаришда баъзи бандаларини восита – сабаб қилади. Ушбу шарафли ишга мусулмон уммати танланган.

Аллоҳ таоло Ўз динининг ер юзида барқарор бўлишига восита қилган бандалари алоҳида сифатларга эгадирлар:

Биринчиси – ўзаро муҳаббат.

«Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур».

Яъни Аллоҳ таоло уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар. Бу ўзаро муҳаббат энг катта ва қувватли боғланишдир. Аллоҳнинг динига хизмат қилувчиларга, ўша динда мустаҳкам турувчиларга Аллоҳ таоло муҳаббат қилар экан.

Аллоҳнинг севгисини қозонган бандалар Аллоҳни севадилар. Демак, севги-муҳаббат икки тарафламадир. Аллоҳни севиш қандай улкан бахт!

Бу севги дунёдаги ҳамма севгилардан устун турадиган севгидир.

Бу севги жо бўлган қалбда бошқа севгилар ҳам соғлом бўлади.

Мазкур бандаларнинг сифатларидан иккинчи ва учинчиси...

Бинобарин, Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ихтиёр қилган қавмдан бўлиш:

«Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир».

Аллоҳнинг бундай кенг фазли-карамидан баҳраманд бўлган кишилар бу улуғ иноятнинг қадрига етишлари лозим.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1530 йилларда Афғонистон ва Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларига Шерхон номли адолатли подшоҳ ҳукмронлик қилган. У кишининг ҳукмронлик вақтида қўшинлари мамлакат давоми...

6835 17:16 / 06.06.2017
Фарж шаҳвати ҳақида бирикки оғиз сўз юритсак. Аллоҳ таоло одам зотини жинсий шаҳватли қилиб яратган. Албатта, бу беҳикмат эмас. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, давоми...

4087 13:00 / 05.12.2020
Инсоннинг йўлдан озишига, гуноҳларга гирифтор бўлишига кўпроқ қорин ва фарж шаҳвати кўйига тушиш сабаб бўлади. Бу икки шаҳват унга берилганларни доимо ҳалокатга давоми...

4269 13:00 / 28.11.2020
Кимки Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликни ва раҳматига эришиб, жаннатига киришни истаса, нафсини дунёвий ҳоюҳавасдан тийсин ва дунёнинг қийинчиликларига ҳамда давоми...

3124 14:15 / 22.10.2018