Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (103-дарс). Шайтонга эргашишнинг биринчи қадами ҳасад ва кибр

13:00 / 19.09.2020 3541 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсни поклаш уни ширкдан ва ундан ажраб чиқадиган ифлосликлардан поклаш демакдир. Бу ишни ҳақиқатга чиқариш эса тавҳид ва унинг шўъбалари ила бўлади.

Нафснинг ахлоқланиши Аллоҳ таолога ва У Зотнинг гўзал исмларига нисбатан комил бандалик ила бўлади. Энг асосий омиллардан бири ишларнинг барчасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилишдир.

Бу масалани тўлиқроқ англаш учун қуйидаги ояти каримага тааммул ва тадаббур ила назар ташлайлик.

Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:

ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ

 «Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир» (21-оят).

Бу ояти карима Оиша онамизга қарши уюштирилган «ифк» ҳодисасидан ҳамда мўминлар ичида фаҳш ишларни тарқатишдан, шайтоннинг изидан эргашишдан ман қилувчи оятлардан кейин ва

ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

 «Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар яқин қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини севмайсизларми?!» оятидан олдин нозил бўлган.

Ушбу омиллар мажмуасидан қуйидагиларни мулоҳаза қилишимиз мумкин:

1. Нафсни поклаш йўлида Аллоҳ таолонинг фазли бўлмаса, енгиб бўлмайдиган тўсиқлар бор. Шунинг учун аввало жиддий ҳаракат қилиш ва энг муҳими, бу оғир ишда фақат Аллоҳ таолога суяниб, У Зотдан ёрдам сўраб туриш лозим.

Имом Муслим ва Насоий ривоят қилишган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلَاهَا».

 «Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин! Сен уни энг яхши покловчисан! Сен унинг валийси ва хожасисан!» деганлар.

2. Нафсни поклашда афв қилиш ва ёмонлик қилганларга кечиримли бўлиш ҳам муҳим ўрин тутади.

3. Шайтоннинг изидан эргашмаслик ҳам нафсни поклашдандир. Чунки у доимо фаҳш ва мункар ишларга чақиради.

Демак, қалбни поклаш фаҳш ва мункар ишлардан четда бўлиш ва шайтонга эргашмаслик билан ҳам ҳосил бўлади. Шайтонга эргашишнинг биринчи қадамлари ҳасад ва кибрдан иборат.

Шайтон Одамга берилган мартабага ҳасад қилиб, унга сажда қилишда кибрга кетиб, ўз осийлигини бошлаган.

4. Мўминлар ичида бузуқликлар тарқатишни хуш кўрмаслик ва қилмаслик ҳам қалбни поклаш йўлида хизмат қилади.

5. Тилни бировларнинг обрўсини тўкишдан тийиш. Одамларга озор берадиган ҳар қандай гап-сўзларда иштирок этмаслик.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғийбатнинг сабаблари жуда кўп, улардан баъзиларини санаб ўтамиз1. Аччиғини тўкиб солиш.Бир одам бошқасининг аччиғини чиқарган бўлса, аччиғи чиққан уни ғийбат давоми...

3462 17:00 / 20.02.2021
Исломда молу дунёнинг айни ўзи ёмонланмайди. Балки, одамнинг молу дунёга бўлган муносабатидаги маъно ёмонланади. Одам боласидаги мазкур маъно молга ҳирс қўйиш, давоми...

3217 05:00 / 28.02.2017
Абу Али Фармадий қуддиса сирруҳуБу зот ҳижрий 407 сана, милодий 1016 санада Фармадда туғилиб, ҳижрий 477 сана, милодий 1084 санада Тусда вафот этганлар.Абу Али Фармадий давоми...

5780 15:10 / 11.01.2019
. ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир,, дедилар,. Аллоҳ давоми...

2280 19:00 / 03.09.2022