Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (152-дарс). Риё: «Одамлар нима дер экан?»

17:00 / 01.09.2021 3586 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: قَالَ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: أَنَا أَغْنَى الشُّرَكَاءِ عَنِ الشِّرْكِ مَنْ عَمِلَ عَمَلًا أَشْرَكَ فِيهِ مَعِي غَيْرِي تَرَكْتُهُ وَشِرْكَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таборака ва таоло: «Мен шерикка энг беҳожат зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман», деди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳазрати Абу Ҳурайра ривоят этган бу ҳадиси қудсийда риёкорлик ҳақида сўз кетмоқда. Бу ҳадисда ўз амали билан Аллоҳни ҳам, Аллоҳдан бошқани ҳам рози қилишга уриниш риёкорлик эканлиги билдирилмоқда. Аллоҳ таоло:

«Мен шерикка энг беҳожат зотман», демоқда.

Яъни, Аллоҳ таоло учун адо этиладиган ишга ҳеч бир кимса ёки нарсани шерик қилиб бўлмайди. Нима амал бўлса ҳам, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи учун қилиниши керак. Бу ҳадиси қудсийдан ҳар бир амал холис Аллоҳ таоло учун бўлиши лозимлиги келиб чиқади.

«Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман».

Бу ерда амалга риёкорлик аралашиши ширкка тенглаштирилмоқда. Шунинг ўзидан риёкорлик қанчалар ёмон нарса эканлигини билиб олсак бўлади.

Яна ҳадисни ҳаётий воқелигимизга солиштирсак, афсус-надоматга тўламиз. Ҳаётимизда Аллоҳ таоло учун холис қилаётган ишимиз борми ўзи, деб ўйланиб қоламиз. Нима учундир ҳар бир иш олдидан Аллоҳнинг ҳукми эмас, «Одамлар нима дер экан?» деган савол хаёлдан ўтаверади. Қилаётган амалларимизда Аллоҳдан бошқани рози қилишга уриниш одат тусига кириб қолганлиги жуда-жуда ачинарлидир.

Ушбу ҳадиси шарифга ҳаётимизда ниҳоятда муҳтожмиз! Амалларимиз Аллоҳ томонидан тарк этилмаслиги учун ҳам бу ҳадисга амал қилишимиз даркор. Биз томонимиздан махфий ширк содир бўлиб қолмаслиги учун ҳам ушбу ҳадиси шарифга бўйсуниб яшамоғимиз лозим. Ўшандагина амалларимиз Аллоҳ таоло томонидан тўлиқ қабул бўлади. Ана ўшандагина махфий ширк келтирмаган бўламиз, амалларимиз самарасидан у дунёю бу дунёда баҳра оламиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизни риёкорликдан асрасин!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга динимизни худди ҳозир халқ қилинганимиздек баён қилиб беринг. Бугун нима учун амал давоми...

4891 13:00 / 01.07.2020
Ихлоснинг фазли 22тавсия Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбораётганларида .Эй Аллоҳнинг давоми...

5952 17:04 / 08.01.2017
.Ихлос, сўзи луғатда .тозалаш,, .холис қилиш, маъноларини англатади. Ихлоснинг шаръий истилоҳи ndash Аллоҳга ибодатни худди У зотни кўриб тургандек қилишдир. Аллоҳ давоми...

2728 17:00 / 30.06.2021
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ илмни одамлардан бир суғуриш давоми...

3015 20:30 / 16.03.2022