Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (30-дарс) Имом Термизий

13:40 / 24.04.2019 6550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Имом Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок ас-Сулмий аз-Заририй ал-Буғий ат-Термизий ҳозирги Термиз шаҳридан олти фарсах узоқликда жойлашган Буғ қишлоғида 209 ҳижрий санада таваллуд топдилар. Кунялари Абу Ийсо, исмлари Муҳаммад, оталарининг исмлари Ийсо, боболарининг исмлари Савра, нисбатлари Жайҳун дарёси билан щралган қадимги Мовароуннаҳрнинг Термиз шаҳри номи биландир.

У зотнинг устозлари кўп бўлиб, улардан энг машҳури Имом Бухорийдир. Кўп ҳадисларни Бухорийдан ривоят қилганлар. Имом Муслим, Абу Довуд ҳамда Басра, Куфа, Хуросон, Ҳижоз шайхлари ҳам у кишининг устозларидан бўлиб, уларнинг раъй ва воситаларидан ҳам фойдаланганлар. Имом Термизий китоби «Саҳиҳ» деб тан олинган олти нафар имомларнинг ичида тщртинчи щринда турадилар.

У зотнинг китоблари бщлмиш «Сунани Термизий» эса «Саҳиҳ Бухорий» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларидан кейинги щринда туради. У зот ҳадисни жамлашда ва уни аниқлашда, ёдлашда ва зикр қилишда алоҳида бир мақомга эга эдилар. У кишининг шогирдларидан бщлган Абу Сацд Идрийсий устозларини сифатлаб, ёдлашлари, зеҳнлари тўғрисида зарбулмасаллар битилганини айтадилар.

Шогирдларидан яна бири: «Имом Бухорийнинг вафотларидан кейин Хуросонда Абу Ийсо ат-Термизийдек илмда, зеҳнда, тақвода, зоҳидликда бирор киши топилмас эди», деб айтади.

Имом Термизий кўп йиғлаганларидан ҳаётларининг охирги икки йилида кўзлари ожиз бўлиб қолган.

Ибн Атийя: «Менинг ҳузуримда Имом Бухорий ва Муслимнинг китобларига қараганда Имом Термизийнинг китоблари нурлироқ ва тушунарлироқ», деб айтадилар. «Нима учун?» деб сўралганида, Ибн Атийя: «Чунки иккита Имомнинг китобларидан фақатгина илм ва маърифат аҳлларигина фойдалана олишади, холос», деб айтган эканлар.

Шайхлардан бири Имом Термизийни имтиҳон қилиш учун у кишига қирқта ғариб ҳадисни айтиб, савол беради. Имом Термизий қирқта ҳадисни бирорта ҳарфда ҳам хато қилмай, аввалидан охиригача ўқиб берадилар. Шайх буни  кўриб, «Сенинг мислингдаги кишини кўрмаганман», деб айтди.

Имом Термизий кўп китобларнинг муаллифидир. Айниқса «Сунан» китоблари чиройли, фойдаси кўп бўлиб, такрор сўзлари оз, чиройли тартибда ёзилгандир. Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий Имом Термизийнинг «Ал-Жомиъус-Саҳиҳ» китобларини сифатлаб: «Кимнинг уйида мана шу китоб бўлса, гўёки уйида Пайғамбаримиз гапираётгандек бщладилар», деб айтадилар. У зотдан бизга қуйидаги китоблар мерос бўлиб қолди:

«Китобу азим» («Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ»), бу китоб «Саҳиҳут-Термизий» номи билан машҳурдир, «Шамоилун-Набавия», «Илалу муфрад», «Илалу фий охири жомиц», «Китобуз-зуҳд», «Китобут-тарих», «Асмоус-саҳоба», «Ал-Асмо вал куна», «Китобу фийл асарил мавқуфа».

Имом Термизийнинг «Саҳиҳ» китобларига кўплаб шарҳ ва мухтасарлар ёзилган.

Устозлари бўлмиш Имом Бухорий Термизийга қарата: «Сен мендан фойдаланганингдан кўра, мен сендан кўпроқ фойдаландим», деб айтганлар.

Имом Термизий қуйида исмлари келадиган шайхлардан ҳадислар эшитиб, улардан ривоят қилдилар: Абдуллоҳ ибн Муовия Жумъаҳий (243 ҳижрий санада вафот этганлар), Али ибн Ҳожар Марвазий (244 ҳижрий санада вафот этганлар), Сувайд ибн Наср ибн Сувайд Марвазий (240 ҳижрий санада вафот этганлар), Қутайба ибн Саъид Сақафий Абу Рожаа (150 ҳижрий санада туғилиб, 240 санада вафот этганлар), Абу Мусъаб Аҳмад ибн Абу Бакр Зуҳрий ал-Маданий (150 ҳижрий санада туғилиб, 242 санада вафот этганлар), Муҳаммад ибн Абдулмалик Абу Шавориб (244 ҳижрий санада вафот этганлар), Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳотам ал-Ҳиравий (178 ҳижрий санада туғилиб, 244 ҳижрий санада вафот этганлар), Исмоил ибн Мусо Фазорий ас-Суддий (245 ҳижрий санада вафот этганлар).

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг раҳмати ғазабидан ғолибдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир,, деган .Аъроф, сураси, 156оят.4714. Яна ўша кишидан давоми...

4822 17:45 / 02.04.2018
. . Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Ғусл қилсам, давоми...

1131 19:00 / 29.11.2023
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Қиз боланинг пешоби ювилади. Таом емайдиган ўғил боланинг пешобига сув сепилади,, дедилар,.Абу Довуд ва давоми...

1562 19:00 / 14.12.2022
ТАВБА Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтирган ва яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиманrdquo. Тоҳо, 82Тавба ndash банда ўзлигини давоми...

5536 16:31 / 13.10.2017