Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (219-дарс) Ердаги тешикларга бавл қилишдан эҳтиёт бўлиш

19:00 / 22.02.2023 2047 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اتَّقُوا الْمَلَاعِنَ الثَّلَاثَةَ: الْبَرَازَ فِي الْمَوَارِدِ وَقَارِعَةِ الطَّرِيقِ وَالظِّلِّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Учта лаънат ўрнидан – сув ўзанига, йўлга ва сояга қазои ҳожат қилишдан сақланинглар», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Сув бошига, яъни одамлар сув оладиган жойлар ва ўша жойга олиб борувчи йўлларга қазои ҳожат қилишдан қайтарилмоқда. Ким бу ишни қилса, кўпчиликнинг лаънатига учраши таъкидланмоқда. Мўмин-мусулмон одам бу ишни умуман қилмаслиги ва фарзандларини ҳам бу ишни қилмасликка ўргатиши лозим.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَرْجِسَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ يُبَالَ فِي الْجُحْرِ. قَالُوا لِقَتَادَةَ: مَا يُكْرَهُ مِنَ الْبَوْلِ فيِ الْجُحْرِ؟ قَالَ: كَانَ يُقَالُ إنَّهَا مَسَاكِنُ الْجِنِّ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ердаги тешикка бавл қилишдан қайтардилар. Одамлар Қатодага:

«Нима учун ердаги тешикка бавл қилиш ёмон кўрилади?» дейишди. У:

«Ундай жойлар жинларнинг маскани бўлади, дейилар эди», деди».

Насаий ва Абу Довудлар ривоят қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Саржис ал-Музаний Бани Махзум қабиласининг бошлиқларидандир.

Имом Бухорий ва Ибн Ҳиббон айтадилар:

«Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлганлар ва Расулуллоҳдан кўп ҳадислар ривоят қилганлар».

Бу ҳадисларни Муслим ва бошқа имомларнинг китобларидан топиш мумкин.

Абдуллоҳ ибн Саржис ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Абу Ҳурайралардан ҳам ривоят қилганлар.

Бу зотдан Қатода, Осим ал-Аҳвал, Усмон ибн Ҳаким, Муслим ибн Марям ва бошқалар ривоят қилдилар.

Ушбу ҳадис ердаги тешикларга бавл қилишдан қайтармоқда. Бу қайтаришнинг сабабларидан бирини Қатода розияллоҳу анҳу баён ҳам қилиб бермоқдалар. Ўша тешиклар жинларнинг маскани бўлиши мумкин. Унга бавл қилган одам зарар кўриши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, ўша тешиклар турли ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг уяси бўлиши ҳам мумкин. Улар ҳам зарар кўрмаслиги керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф кунялари Абу Абдуллоҳ алҚурайший ҳижратнинг 150 йили давоми...

3800 17:00 / 12.06.2019
Аллоҳ Кифлни мағфират қилдиАбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар.Бани Исроилда ҳеч қандай давоми...

6516 11:28 / 03.01.2018
Бу иш ҳам фақат Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсалардандир. Аллоҳ Ўзининг шомил илми ила барча жонзотнинг, жумладан, ҳар бир инсоннинг ажалини аниқ давоми...

4224 13:08 / 26.08.2020
. . Абу Ҳорун алАбдийдан ривоят қилинади .Абу Саъийднинг ҳузурига борсак .Марҳабо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятлари. давоми...

4068 18:00 / 06.04.2022