Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис 179-дарс. Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб иш тутиш

19:00 / 13.04.2022 3958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَعَلَّمَ عِلْمًا مِمَّا يُبْتَغَى بِهِ وَجْهُ اللهِ لَا يَتَعَلَّمُهُ إِلَّا لِيُصِيبَ بِهِ عَرَضًا مِنَ الدُّنْيَا لَمْ يَجِدْ عَرْفَ الْجَنَّةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят ривоят қилганлар.

Шарҳ: Исломда илм талаб қилиш, хусусан, динда фақиҳ бўлиш учун илм ўрганиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Шундай қилган одам икки дунёда ҳам бахт-саодатга эришади. Бу дунёда ҳурмат-эҳтиром ила ҳаёт кечиради, охиратда эса жаннати маъводан жой олади. Аммо кимки диний илмларни, яъни ҳадисда айтилганидек, Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун, яъни мансаб учун, пулу мол учун, риё учун ўрганса, жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди. Шунинг учун диний илмларни талаб қилганда киши ўта ҳушёр бўлиши, ниятини соф қилиши, фақат Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб иш тутиши керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фуқаҳоларимиз Қуръони карим ва Суннати мутоҳҳара, ижмоъ ва қиёс каби масдарлардан фойдаланиб, шаръий ҳукмлар чиқариш учун .Усулулфиқҳ, номли қонунқоидалар мажмуи давоми...

5833 16:02 / 10.11.2018
. . . . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Асмо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайзнинг ғусли ҳақида давоми...

1293 19:00 / 05.10.2023
. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва .Албатта, икковлари давоми...

2434 00:00 / 24.11.2022
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етти нарсани тавсия қилдилар мискинларни яхши кўриш ва уларга яқин бўлиш давоми...

5423 17:19 / 15.09.2017